UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган" Янгиликлар

Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"

Доннарумма агенти Мануэль Нойернинг эътирозларига жавоб берди.

Шанба куни ПСЖ клублар жаҳон чемпионати 1/4 финалида "Бавария"ни (2:0) мағлуб этди.


Биринчи таймнинг охирида Жамал Мусиала ПСЖ жарима майдонида Жанлуижи Доннарумма билан тўқнашувда оғир жароҳат олди – "Бавария" ярим ҳимоячисининг чап оёғи синди. Мусиалани стадиондан шифохонага олиб кетишди.


Ўйиндан сўнг Нойер бу эпизодда Доннарумма ҳаракатлари ва унинг кейинги хулқ-атворини танқид қилди: "Бундай ўйнашнинг ҳожати йўқ эди! У жароҳат етказиши мумкинлигини тушунди. Мен Жанлуиджига шундай дедим: "Ундан узр сўрамайсанми?" Мен бошқача реакция қилган бўлардим".


"Аслида мен Нойерни тушунаман. Тибо Куртуа айтганидек, у жамоадошини ҳимоя қилиши оддий ҳолат. Нойер бошқача ҳаракат қилиш мумкинлигини айтгани ҳам тўғри. Бу рост, лекин биз ҳаммамиз турлича ўйлаймиз, ҳар ким ўзича йўл тутади. Бу дарвозабонлар ва ҳужумчилар ўртасидаги абадий дуэллардан бир эди.


Декабрда Жижи (Доннарумма) "Монако" ўйинчиси (Вилфрид Синго) билан тўқнашувда кўзини йўқотишга оз қолганди. Нойер 2014 йилда терма жамоалар ўйинида (Германия ва Аргентина ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида) Игуаинни урган. Гарчи ўз жамоаси учун хавфни олдини олишни хоҳлаган бўлсада, рақибга жароҳат етказиш хавфини билиб турганини тан олган", – деди Винченцо Райола.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика