UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  6 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

"Навбаҳор" фақатгина бир марта "Локомотив" майдонида ғалабага эришган Янгиликлар

"Навбаҳор" фақатгина бир марта "Локомотив" майдонида ғалабага эришган

Суперлиганинг 27-тури доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган беллашув “Локомотив” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг 2 карра чемпиони – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси “Навбаҳор” клубини қабул қилади.  Ўйин соат 18:00да старт олади.

Шу ўринда ушбу икки жамоанинг ўзаро учрашувлари тарихига эътибор қаратадиган бўлсак,  “Локомотив” шу пайтга қадар “Навбаҳор”га қарши 28та ўйин ўтказган.  Ўзаро ўйинларнинг 15тасида “темирйўлчилар” жамоаси зафар қучган.  8та беллашувда эса “лочинлар”нинг “қўли баланд” келган.  Яна 5та ўйин эса дуранг билан ниҳоясига етган.

“Локо” футболчилари ушбу рақиб дарвозасини ҳозиргача 50 марта ишғол этишган бўлса, ўз дарвозасидан эса 39 бор тўп ўтказиб юборган. “Локомотив”нинг “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 2016 йилги мавсум иккинчи даврасида қайд этилган – 5:0.

“Темирйўлчилар” ўз майдонида “Навбаҳор” билан ўтган 14 баҳснинг 11тасида ғалаба қозонган бўлса, 2 баҳсда томонларнинг кучи тенг келган. “Лочинлар”нинг “Локо” майдонидаги ягона ғалабаси  2010 йилнинг 24 апрелида қайд этилган.

Ўтган босқичдаги “Локомотив” стадионида кечган баҳс 3:1, “Навбаҳор” мезбонлигидаги ўйин эса 2:0 ҳисобида якунланган.

Факт: “Локомотив” иккинчи босқичда очко йўқотмаган ягона жамоа бўлиб турибди.
“Локомотив” миллий чемпионат доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 16 баҳсда ютқазмади.
“Навбаҳор” сафарда ўтган сўнгги 5 ўйинда фақатгина мағлубиятга учради. Жамоанинг сўнгги сафар ғалабаси 6 май куни Бухорода қўлга киритилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика