"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда
16 июл 12:45
Янгиликлар


"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда
"Ливерпуль" Александер Исак трансфери бекор бўлиш эҳтимолини ҳисобга олиб, бошқа ҳужумчиларни кўриб чиқмоқда.
Мерсисайдликларнинг қисқа рўйхатига "Астон Вилла"дан Олли Уоткинс, "Брентфорд"дан Йоан Висса, "Айнтрахт"дан Юго Экитике ва Виктор Осимхен киритилган, деб хабар беради Daily Mail.
Манбага кўра, "Ливерпуль" шунингдек, "Реал"ни тарк этиши мумкин бўлган вингер Родриго вазиятини кузатмоқда.
Бундан ташқари, "қизиллар"нинг эътибор доирасида "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд бор, аммо бу футболчи бўйича музокаралар ҳозирча натижасиз.
Нуньесдан ташқари, "Ливерпуль" 22 ёшли ярим ҳимоячилар Харви Эллиотт ва Тайлер Мортонни сотишни режалаштирмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар