UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  3 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  14 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  254 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

"Краснодар" ПФК Павел Мамаев бўйича расмий баёнот берди Янгиликлар

"Краснодар" ПФК Павел Мамаев бўйича расмий баёнот берди

Россиянинг "Краснодар" футбол клуби жамоа ярим ҳимоячиси Павел Мамаев қилган безорилик бўйича расмий баёнот берди.

Гап шундаки, кеча "Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Павел Мамаев ўртоқлари билан маст ҳолда тунги клубдан чиқишган ва безорилик қилиб кўчада турган машиналарни тепа бошлашган. Мана шундай машиналардан бири "Мерседес" русумидаги автоулов бўлиб, "Биринчи канал" бошловчиси Ольга Ушаковага тегишли бўлган. 

Шунда машина ҳайдовчиси келиб ёшларга гап уқтиришни бошлаган ва жим юришларини сўраган. Бироқ футболчилар уни эшитмай дўппослашга тушишган. Футболчилардан бири унинг бошига ургани учун ҳайдовчи мия чайқалиши ташхиси билан касалхонга ётқизилган. Бундан ташқари иккала зўравон Москва кафеларидан бирида овқатланиб ўтирган мансабдор шахсни ҳам уришган. 

Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг "Краснодар" футбол клубининг баёноти қуйидагича бўлди:

"Биз клуб футболчисига нисбатан жиноят иши очилган ҳолат билан биринчи бор рўбарў келдик. Видеода кўринган ҳолат ниҳоятда аянчли, бу ҳар қандай кишининг ғазабини келтиради. Шу боис бу вазиятни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди. Клуб аввало юз берган воқеани тўлиқ ўрганиб чиқади ҳамда футболчининг шартномасида келтирилган бандлар бўйича иш кўради. Биз аввало футболчи билан шартномани қандай бекор қилиш ҳақида ўйлаяпмиз. Афсуски, шартномалар шундай тузилганки, уларнинг аксарияти профессионал футболчилар фойдасига хизмат қилади. Лекин клуб футболчига нисбатан жазо бериш учун бор имкониятини ишга солади".

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика