UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  1 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  2 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  15 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0

Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бир қатор кучли жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқда.

Хусусан, вакилларимиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларини океан ортида ўтказди. Бу йиғин доирасида эса Чили ва Боливия терма жамоалари рақиб  вазифасини ўтаб берди. Биз мазкур учрашувлар юзасидан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Чилига қарши кечган иккита учрашувда ҳам ғалаба қозондик. Бу ўйинларда рақиб қандай таассурот қолдирди?

- Ҳар икки учрашувда  ҳам рақибнинг кучли томонлари сезилди. Чили ўсмирлари жисмоний жиҳатдан бақувват, юқори даражада прессинг амалга ошира оладиган, техник жиҳатдан савияли жамоа эди. Биринчи ўйинда биз позицон ҳужум орқали уларни босим остида ушлаб турдик, иккинчисида эса таркибда 7 нафар ўзгаришга қўл урдик. Шунга қарамай қарши ҳужумлар орқали устунликни сақлай олдик. Уларни доимий прессингда ҳаракат қилиши бизга керакли тажриба бўлди дея оламан.

- Боливия билан баҳс денгиз сатҳидан жуда юқорида бўлиб ўтди. Мамлакат шундай нуқтада жойлашган эди. Бу қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Биринчи тўқнашувда ўйинни тўлиқ назорат қилишимизга қарамай ҳимоядаги қўпол хатоларимиз сабаб мағлуб бўлдик. Бу фақат тактик сабабларга эмас, балки физиологик жиҳатдан ҳам боғлиқдир. 3600 метр баландликда нафас олиш оғирлашади ва бу ўйинга таъсир қилди. Қисқа вақтда иқлимга мослашишга ҳаракат қилдик. Аммо бу осон эмас. Иккинчи беллашувда эса бир қатор тактик ўзгаришлар амалга оширдик ва ғалаба қозондик.

- Жамоанинг асосий ҳужумчиси Асилбек Алиев қизил карточка олди. Тартиб-интизом борасида ишланадими?

- Бу албатта таҳлил қилинади. Жамоа интизоми бизда доим устун ҳисобланади. Асилбек иқтидорли футболчи. Лекин профессионла футболчига ҳос сифатлардан бири ҳиссиётларни бошқара олишдир. Бу воқеадан ўзимиз учун сабоқ чиқарамиз ва бундай ҳолат такрорланмаслиги учун керакли ишларни амалга оширамиз.

- Терма жамоанинг кейинги режалари қандай?

- Ушбу йиғиннинг асосий мақсади Жаҳон чемпионатига босқичма-босқич тайёрланиш эди. Энди ўтган ўйинлар асосида индивидуал ва жамоавий таҳлиллар қилинади. Хатолар устида ишлаймиз. Жисмоний тайёргарлик, тактик ҳаракатларни чуқурлаштириш ва рақиблар таҳлили асосий йўналишимиз бўлади. Режа асосида ойма-ой тайёргарликни давом эттирамиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+5   
21 июн 17:59:19
NEWS 24
Endi yevropada xam kichik yig'in o'tqazish kerak germaniya ispaniyalar bilan o'ynab
+2   
21 июн 19:54:07
BXZ BXZ
Ислом у́з устида ишлайдиган мураббий бу́либ етишвотти ва футболчиларини хам у́з устида ишлашга , мехнатга ва тактик тушунчаларга у́ргатвотти бу мураббий ноёб топилма буни асрашимиз ва ку́ллаб кувватлашимиз керак . Аллах хохласа Жахон чемпионатида олтин медаль билан кайтишади бу футболчилар мураббийни хамма айтганларини чин дилдан бажаришса . Олга ок бу́ричалар .
+2   
21 июн 18:02:25
Akmal
Маладец гап йук болларга,чили боливия билан яхши уйнашди зур гап булиши мумкин эмас,энди шу темпда давом этириш керак
+1   
21 июн 17:59:15
UFA bu UFA
Kamida Joxon Chempionligi kerak bizga. Omad
   
22 июн 07:28:52
Исмаилов Муродбек
Энг мухими тўхтаб қолманглар, хали иш кўп.
   
21 июн 23:50:20
Vatandoshingiz
Улар сизлардан куп нарса урганиб кетди
   
21 июн 23:49:31
Vatandoshingiz
Сизларда Жахон чемпиони булмаслик учун сабаб курмаябман
-1   
21 июн 18:04:30
Bexzodbek Xoldarov
Islimbek ! O'rtoqlik oyini bolsaxam raqibni oyindan oldin yaxshilab Vedeo yozuvdagi oyinlarini taktikasini korib organib chiqing sizga xam tajriba boladi erinmay organing oyindan oldin taxlil qiling shunda Buyuk Murabbiy bolib yetishasiz
-1   
21 июн 17:57:07
Nargiza Mirodxojayeva
Haa islomcha islomcha
championat.asia
Яндекс.Метрика