UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  0 21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  0 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  1 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  45 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0

Иқбол Бобохонов Бангладешдаги илк голини урди Янгиликлар

Иқбол Бобохонов Бангладешдаги илк голини урди

Фаолиятини Бангладешда давом эттираётган Иқбол Бобохонов ҳам Отабек Валижоновдан кейин ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Кеча бўлиб ўтган мамлакат кубогининг 2-тур учрашувида Бобохонов жамоаси «Арамбах» «Читтагон Абахани»га қарши майдонга чиқди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳисобни рақиб очди ва 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида Иқбол Бобохонов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. Учрашув якунланиши арафасида ҳисоб тенглашди. Ушбу натижадан сўнг «Арамбах» ва «Читтагон Абахани» жамоаларининг нафақат очколари, балки тўплар нисбати ҳам тенг бўлиб қолгани боис, гуруҳ пешқадамини аниқлаш мақсадида жамоалар пенальтилар серия орқали ғолиб номини аниқлашди. Футбол лотореясида омад Бобохонов жамоасига кулиб боқди. Аҳамиятлиси, учрашув давомида ҳам пенальтидан унумли фойдаланган Иқбол серияда ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлади. Шу тариқа Бобохоновнинг жамоаси гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.

Бунга қадар Отабек Валижонов ва Фурқат Ҳасанбоев тўп сураётган БЖМС клуби ҳам навбатдаги босқичга чиқиш вазифасини уддалаган эди.


Рейтинг: +7   
championat.asia
Яндекс.Метрика