Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди

Iskandarov Abdulaziz
17 июл 2025, 19:16
Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси ёзги трансфер ойнасида селекция ишларини давом эттирмоқда.

"Шунқорлар" Суперлиганинг иккинчи даврасига жиддий тайёргарлик кўриш билан биргаликда таркибни кучайтириш бўйича ишлар ҳам олиб бормоқда. Жамоа ўтган мавсум Суперлиганинг энг яхши футболчиси Абдуғафур Ҳайдаров билан шартнома имзолади. Клуб ёш иқтидор соҳибини "Сурхон"дан ижарага олди.

Абдуғафур Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

Абдуғафур Ҳайдаров
Амплуаси: Ҳужумчи
Туғилган санаси: 16.02.2005
Тўп тепган жамоалари: "Олимпик Мобиуз", "Сурхон"

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›