

Инсайдер Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, Турин клуби вакиллари аллақачон 27 ёшли англиялик футболчининг трансфери бўйича расмий сўров юборган. "Ювентус" яқин орада "қизил иблислар" билан форварднинг трансфери борасида келишиб олишга умид қилмоқда.

Рэшфорднинг ўзи фаолиятини “Барселона”да давом эттирмоқчи. Бунгача англиялик Саудия Арабистонидан келган фойдали таклифни рад этганди.
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида ижара асосида "Астон Вилла"да ўйнаган эди.



