UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  2 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  1 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  3 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  4 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1

Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди Янгиликлар

Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди

Владимир Вагин ва Иброҳим Нумонов "Машъал"дан кетди.

"Машъал" жамоасида бир ярим йил давомида ишончли равишда посбонлик қилган Владимир Вагин клубни тарк этди. Икки томонлама келишувга асосан, футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома бекор қилинди. Вагин 2024 йил бошида "Машъал" сафига қўшилган эди ва шу вақт мобайнида кўплаб муҳим учрашувларда дарвозани муҳофаза қилиб, ўзининг профессионал тажрибаси ва маҳоратини намоён этди. Унинг жамоага қўшган ҳиссаси мухлислар ва мураббийлар томонидан муносиб баҳоланди. Клуб раҳбарияти Владимир Вагинга ушбу давр мобайнида кўрсатган хизмати учун миннатдорчилик изҳор этади ва унинг келгусидаги фаолиятига омад тилайди.

Иброҳим Нумонов ҳам “Машъал” билан хайрлашди. Ярим ҳимоячи Иброҳим Нумонов биринчи даврада “Машъал” шарафини ҳимоя қилган эди. Клуб ва футболчи ўртасидаги икки томонлама келишувга кўра, у клубни тарк этди. Иброҳим жамоада бўлган муддат давомида ўзининг меҳнатсеварлиги ва фидоийлиги билан мухлислар меҳрини қозонган эди. Унга келгусидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Раҳмат, Иброҳим!", — дейилади муборакликлар хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика