UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  0 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  1 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   27 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  39 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  30 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  3 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  3 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  7 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  9

Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди

Суперлиганинг 16-тури доирасида "Шўртан" - "Хоразм" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кичик танаффусдан кейин мана ўйинлар ҳам бошланди. Биз учун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритгани учун футболчилардан миннатдорман. Ўйин етарлича қийин бўлди. Ўзи барча ўйинлар босим остида ўтмоқда. Бу мавсум якунигача шундай давом этса керак. Футболчилар бугун яхши ўйнашди, ўзларини ўйинга баҳш қила олишди. Шунингдек, узоқ йўл босиб ўтиб, бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат айтаман. 

- Артём Потаповнинг ижарага олинишида сизнинг ҳам ташаббусингиз борми?

- Умуман олганда Потаповни мавсум бошида таркибимизда кўрмоқчи эдик. Бироқ бу амалга ошмаганди, чунки унинг шартномаси бор эди. Мана энди ўхшади. Биламан, у жуда тажрибали. Ўзбекистонда легионер дарвозабонлар орасидаги энг зўри. Бугун у яхши ўйнади. Кейинчалик бу жиҳат жамоага ёрдам бера олади. 



- Ўтказиб юборилган голда ҳимоячилар офсайдни юзага келтиришда хатоликка йўл қўйди. Ушбу голга фикрингиз қандай?

- Мен турган жойдан бу кўринмади. Агарда офсайд бўлди деган фикрда бўлсангиз, гол барибир инобатга олинди. Улар билан баҳслашиш жуда қийин. Агарда офсайд бўлмаган бўлса, бу ҳимоячининг позицион хатоси бўлади. Бунга ўхшаган ҳолатлар биринчи марта бўлаётгани йўқ. Схемани ўзгартирдик, шу сабабли ҳимояда яхшироқ ўйнадик. 

- "Хоразм"дан мавсум якунигача қандай натижалар кутяпсиз?

- Илк кунларданоқ жамоани Суперлигада сақлаб қолиш вазифаси қўйилганди. Бугунги ўйинда ҳам мавсум якунига қадар ҳам шундай.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

+1   
04 авг 09:44:32
Шухрат Эргашев
Фузайлов исботламокда тажрибали мураббий эканлигини.
   
04 авг 02:25:27
Nodirbek Axmedov
Хоразмлик оғаларни ва Хаким Қаюмовични ғалаба билан табриклайман
championat.asia
Яндекс.Метрика