"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди
06 авг 23:31
Янгиликлар
"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди
Ярим ҳимоячи билан шартнома 2030 йилгача имзоланди.
Ардон Яшари "Милан" сафига қўшилди. "Милан" клуби "Брюгге" ярим ҳимоячисининг трансферини эълон қилди. Швейцария миллий терма жамоаси аъзоси билан шартнома 2030 йилгача тузилди.
23 ёшли ярим ҳимоячи янги жамоасида 30-рақамни танлади.
"Брюгге" клубига футболчи учун 39 миллион евро тўланиши хабар қилинганди.
Яшари ўтган мавсумда Белгия чемпионатида 35 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар