"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди

Sherzod Nurmatov
5 авг 2025
"Милан" раҳбарияти "Брюгге" билан швейцариялик ёш ярим ҳимоячи Ардон Яшари трансфери борасида деярли келишувга эришди.

Инсайдер Саша Тавольерининг хабар беришича, Милан клуби 23 ёшли футболчининг трансферини ҳал этган. У яқин вақт ичида "россонери"га расман келиб қўшилиши кутилмоқда. 

Яшари "Милан" билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Ҳозирда мутахассислар ярим ҳимоячининг трансфер қийматини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ардон Яшари ўтган мавсум "Брюгге" сафида 52 ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. Бунгача Яшари ўз ватанида "Лузерн" клубида тўп тепган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Goal.com