UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  0 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  1 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  1 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  9

Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор" Янгиликлар

Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"

Суперлига 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

- Аввало ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйлайманки, бугунги баҳс мухлисларга ёқди. Баъзи вазиятларда секин ҳаракат қилдик, бунинг аниқ сабабини ҳозир билмайман. Ўйинни таҳлил қилиб хатолар устида ишлаймиз. Ўйинимиз бошида қовушмади, кейин эса сифатли футбол намойиш этишга ўтдик. Умуман олганда иккинчи таймдаги ўйинимиздан қониқдим. Кўп вазиятларда тўпни назорат қилдик. Рақиб жуда кучли эди ва сафарда дуранг қайд этдик. "Навбаҳор"да қанот ярим ҳимоячилари фаол ўйин кўрсатади, лекин биз бунга тайёр эдик ва ҳимоячиларга алоҳида уқтиргандик. Наманганда ўйнаш осон эмас, биз таслим бўлмадик ва охиригача курашдик. Руҳан чўкиб қолмаганимиз мени хурсанд қилди. Чемпионат тугашига ҳали 13та тур бор. Ишлашда давом этамиз.

- "Сўғдиёна" ўтган тур "Насаф"га мағлуб бўлганди, бугун эса дуранг қайд этди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Биринчи даврадаги ўйинимиз билан таққослаганда анча ўсганмиз дея оламан. Ўтган тур ҳам чиройли ҳаракат қилгандик. Асосийси жамоамизда ўйин бор. Муаммо - вазиятларни голга айлантиришда бўляпти. Бунинг устида ишлаймиз. Таркибимизда яхши футболчилар бор, шундай экан ўз мақсадимиз йўлида курашишда давом этамиз. Мен жамоамдан янада яхшироқ натижа кутаман. Футболда икки карра икки ҳар доим ҳам тўрт бўлавермайди, футбол шуниси билан қизиқ. Умумий очколаримиз кам. Чунки кўп ўйинларда очколарни бой бериб қўйдик. Аммо айтганимдек, ҳали олдинда 13 тур бор ва шу ўйинларда кўпроқ очко ишлашга ҳаракат қиламиз. Футболни алдаб бўлмайди, якуний жадвалда қайси ўринни олсак, шу ҳаққоний бўлади.

- Ўйинда кўрдикки, жамоа асосан Люпчо Дориевга таяниб қолган. Ушбу футболчисиз ўйнаш қийинми?

- Аксар жамоалар яхши сифатли футболчиларга таяниб ўйнайди ва бу нормал ҳолат. Бизда ҳам яхши футболчилар кўп. Майдонда Дориевдан ташқари яна 10 нафар футболчи ҳаракат қилади ва ҳар бирининг ўз вазифаси бор. Лекин Люпчо Дориев алоҳида мавзу. Балки у чемпионатнинг энг яхши футболчисидир. Бир маромда юқори савияда ўйнаш осон эмас. Дориев буни қўлдан келганча уддалаб келяпти ва бунинг учун хурсандман. Жамоамизда ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бор ва ҳамма ўз ишини яхши бажаришга ҳаракат қиляпти.

- Янги қўшилганлар жамоага киришиб кета олдими?

- Ўтган ўйиндан кейин мен бу саволга жавоб бергандим. Жамоадаги ҳамма бор куч билан ёрдам беришга ҳаракат қиляпти. Янги футболчиларнинг келганига кўп бўлмади, аммо улар машғулотларда яхши ишламоқда. Жамоага мослашиш жараёни давом этмоқда. Ҳали кўрасиз, 3-4та ўйиндан кейин ҳамма яхши ўйин кўрсата бошлайди. Мен доим талабчанман, ҳеч қачон тўлиқ қониқмайман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика