UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  3 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  6 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

Гвардиола: "Сарридан фарқим: раҳбарият ҳали менга ҳеч қачон шубҳа қилмаган" Янгиликлар

Гвардиола: "Сарридан фарқим: раҳбарият ҳали менга ҳеч қачон шубҳа қилмаган"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Челси"даги ҳамкасби ҳақида гапирди.

"Бошида Сарри билан деярли бир ҳил ҳолатда эдим. Аммо "Сити"дагилар мени қўллаб-қувватлаганди. Аммо ҳозирда Сарри билан фарқим: раҳбарият ҳали менга бирор марта ҳам шубха билдирмаган.

Футболчилар ҳам олдида қандай мураббий борлигини, тўғри йўлдан кетаётганлигини билди. Шундан кейин ютдик, ютқаздик. Охири бир йўлга тушиб олдик.  Яхши жамоа узоқ вақтлар давомида қурилади, қисқа вақтда эмас.

Конте билан бўлган ҳолат менга қизиқ туюлди. У "Челси" билан АПЛ совринини қўлга киритди. Кейинги мавсумнинг бошида эса жамоа дастлабки турларда мағлуб бўлганидан кейин унинг кетиши борасида миш-мишлар кўпайди. Жуда ғалати...

Сарри ва унинг жамоаси борасида фикрларим жуда яхши. "Манчестер Сити" - "Челси" ўйинида лондонликлар ўз вазиятларидан фойдаланганида ҳисоб ўзгачароқ бўларди. Улар яхши ўйин кўрсатишди. Ишонмасангиз, ўйиннинг видеосини томоша қилинг", - деди Гвардиола.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика