UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Про лига. "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 15:39"Насаф" аламли тарзда мағлубиятга учраган муҳташам "Қирол Абдуллоҳ" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  1 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  9 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  11 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  1 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  10

Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди Янгиликлар

Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди

Элит ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" – "Насаф" учрашуви якунланди.

Элит ОЧЛ, 1-тур

"Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) – "Насаф" (Ўзбекистон) 4:2

15 сентябрь. Жидда шаҳри

Бош ҳакам: Танимото Рё (Япония)

Ёрдамчи ҳакамлар: Такеши Асада, Такебе Ёсуке (иккиси ҳам Япониядан)

Тўртинчи ҳакам: Нагамине Коки (Япония)

ВАР: Ҳироки Касаҳара (Япония)

АВАР: Ватанабе Кота (Япония) 

Голлар: 0:1 – 34, Ҳусайн Норчаев (Мурод Раҳматов), 0:2 – 41, Ҳусайн Норчаев (Ойбек Бозоров), 1:2 – 65, Энзо Мийо, 2:2 – 68, Энзо Мийо, 3:2 – 90+4, Рияд Маҳрез (Маттео Дамс), 4:2 – 90+15, Муҳаммад Сулаймон (Абу Ал Шамат)

"Ал Аҳли": 16.Эдуар Менди, 9.Ал Бурайкан (5.Муҳаммад Сулаймон, 46), 30.Ал Жоҳани (47.Абу Ал Шамат, 62), 32.Маттео Дамс, 28.Мериҳ Демирал (20.Матэус Гоншалвеш, 46), 3.Рожер Ибаньес, 8.Рияд Маҳрез, 27.Мажраши (6.Валентен Атангана, 62), 79.Франк Кесси, 10.Энзо Мийо (29.Муҳаммад Абдулраҳмон, 84), 17.Айвен Тони.

Захира: 1.Ал Санби, 62.Абдо, 88.Ал Ҳайбри, 95.Фаллата, 46.Ҳамиду

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Мурод Раҳматов (10.Драган Черан, 65), 18.Ҳусайн Норчаев (20.Юсуф Отубанжо, 84), 19.Стефан Чолович (8.Зафармурод Абдираҳматов, 65), 22.Игор Голбан, 24.Сардор Баҳромов, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (14.Шароф Муҳитдинов, 75), 92.Умар Эшмуродов (9.Жавоҳир Сидиқов, 84)

Захира: 1.Олександр Воробей, 17.Суҳроб Нуруллоев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Баҳодир Халилов, 55.Диёр Абдуназаров, 71.Жавоҳир Убайдуллаев, 82.Асилбек Нўмонов.

Огоҳлантиришлар: Сардор Баҳромов (47), Рожер Ибаньес (48), Зафармурод Абдураҳматов (54), Энзо Миллот (63)

Четлатиш: Алибек Давронов (90+13)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+15. ГОЛ. Мезбонлар яна тўп киритди. Муҳаммад Сулаймон гол муаллифи.

90+13. Давроновга сўнгги чора сифатидаги қўполлик учун қизил карточка кўрсатилди.

90+10. Икки жамоа футболчилари ўртасида тўқнашув содир бўлди.

90+8. Менди хатога йўл қўйди, аммо Отубанжо тўпга ета олмади.

90+4. ГОЛ. Маҳрез мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

90. Иккинчи бўлимга 11 дақиқа қўшилди.

86. Муҳиддиновнинг жаримадан йўллаган зарбасини Менди қийинчилик билан қайтарди.

84. "Ал Аҳли"да бир, "Насаф"да икки ўзгариш.

82. Тонининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

75. "Насаф"да ўзгариш.

74. Неъматов Маҳрезнинг зарбасини қайтарди.

68. ГОЛ. Мийо яна "Насаф" дарвозасини ишғол қилди.

65. ГОЛ. Неъматовдан хатосидан сўнг Мийо бўш қолган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни қисқартирди.

65. "Насаф"да икки ўзгариш.

63. Энзо Миллот симуляция учун огоҳлантирилди.

62. "Ал Аҳли"да уч ўзгариш.

59. Маҳрезнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

56. Тони рақиб жарима майдонида йиқилди, қоида бузилмади.

54. Захирадаги Абдураҳматов қўшимча тўпни майдонга ташлагани учун огоҳлантирилди.

52. Мийонинг зрабаси ноаниқ.

51. "Насаф"нинг тезкор қарши ҳужуми тўхтатилди.

48. Неъматовга нисбатан қўпол ўйнаган Ибанес огоҳлантирилди.

47. Баҳромов огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Ал Аҳли"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45+4. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди, аммо қоидабузарлик йўқ деб топди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

45. Кессининг зарбасини Неъматов эгаллади.

43. Кесси ҳужумда қўл билан ўйнади.

41. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Норчаевдан дубль!!! Бозоровнинг ажойиб ҳаракатлари ва суперпасидан кейин "Насаф" ҳужумчиси ўз ишини қойилмақом бажарди!

40. Мезбонларнинг жаримадан узатмасини Неъматов уриб юборди.

38. Насруллаев Норчаевни қулай вазиятга чиқаришга уринди, аммо унинг паси мўлжалга етиб бормади.

34. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Норчаев!!! Демиралнинг пас беришдаги хатосидан сўнг тезкор қарши ҳужум натижасида "Насаф" ҳужумчиси яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланди!

32. Маҳрез бошлаган ҳужум офсайд билан якунланди.

30. Зарба! Ғайбуллаевнинг олисдан йўллаган зарбасини Менди қайтарди.

28. Футболчилар сув ичиб олишди.

26. Насруллаевнинг зарбаси ҳимоячидан қайтди, кейинчалик Норчаев фол ишлатди.

24. Маҳрезнинг бош билан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ.

23. Насруллаевнинг узатмаси Мендининг қўлларига бориб тушди.

21. Чап қанотдан бошланган ҳужумни Голбан бартараф этди.

19. "Ал Аҳли" футболчиси офсайдда қолди.

18. Давронов пас беришда хато қилди, Неъматов илдамлик билан тўпга пешвоз чиқди.

17. "Насаф" футболчилари дастлабки дақиқаларда ҳаддан ортиқ қоидабузарлик содир этмоқда.

14. Норчаев ҳужумда фол ишлатди.

14. Неъматов ишончли ҳаракат қилиб, рақиб ҳужумчисининг тўпни эгаллашига йўл қўймади.

9. Маҳрезнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

8. Яна фол. Баҳромов ноҳақ.

7. Стандарт вазият бартараф этилди.

7. Маҳрезга нисбатан фол ишлатилди.

2. Бозоров Ал Жоҳанига нисбатан қўполлик ишлатди.

1. Ўйин бошланди.

Жамоалар майдонга тушишди. "Ал Аҳли" оқ-яшил, "Насаф" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Учрашув ўтказиладиган "Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити" аренаси шундай кўринишда. 

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! "Насаф"нинг қитъа мусобақасидаги илк юришини матнли кўринишда эътиборингизга ҳавола этамиз.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+21   
16 сен 01:31:56
Soccerland777
Ўтган йили федерациядагилар Катанецни ишига аралашиб, Ў. Юсуповни ўрнига Неъматовни қўясан деб босим қилишган. Катанец йўқ деган. Мени ишимга кимдир аралашса, кетаман деб қайсарлик билан Юсуповни асосийга қўяверган. Натижа, ЖЧ га чиқдик. Раҳмат, Катанец....
+19   
16 сен 00:46:22
تعمورخن ومار خجا
Oʻzidan noer yasagan axmoqqovun
+18   
16 сен 00:45:42
Strong Connection System
Чичкок Нематов мана нега термани асосийсига куймайди
+15   
16 сен 01:17:07
Elbek Normurodov
Roʻziqul akani eng katta xatosi bu Cheran
+14   
16 сен 01:23:34
SHuxrat Samadov
Nasafni uyini uldi. Murod Rahmatov, Umar Eshmurodovni zahiraga olmaslik kerak edi. Tayyor gʻalaba magʻlubiyatga aylandi. Bu dars bulishi kerak nasafga. Roʻziqul aka Gʻalaba kerak bulsa Cheranni tushirmang. U uyinni orqaga tortadi. Bir vaqtlar yaxshi uynagandir lekin hozir nasafni oddiy uyinchisidan ham yomon oʻynaydi. Nematov ham xato qildi. Hali oʻyinlar oldinda juda küp bu uyin nasafga dars bulishi kerak.
+14   
16 сен 01:13:30
Vohidjon Oripov
Хали анча қовун пишиғи бор.
+13   
16 сен 01:25:59
Амирхон Амирхон
Бердиев иккинчи таймда болларни рухан тайерлай олмади.
Черанни умуман кераги йук эди иккинчи таймда
+12   
16 сен 01:25:07
Karimov.
амини чикарди рузикул гандон черанга кутак боми тушириб
+12   
16 сен 01:11:58
Goldberg
Нематовни 1чи голдаги котта хатоси афсуски кимматга тушди
+11   
16 сен 01:23:02
Turdiali Qo'shaqov
Бердиевни хатоси ЧЕРАН тушургани булди, битта кам ўйнади НАСАФ
+11   
16 сен 00:48:48
تعمورخن ومار خجا
Dalban dovdir darvozabon
+11   
16 сен 00:10:27
Bek Bek
Норчаев )) Саудия ëхуд Эрон скаутлари ëн дафтарчасидасан )) Омад Насафга Фаргоналиклардан
+10   
16 сен 01:24:09
FK DAVR
Ана уйиндан олдин купчилик кутган хисоб булди. Энди хотиржам ётиб ухлаймиз((
+10   
16 сен 00:43:12
Музаффар Махмудов
Чиқиш шарт эмас эди. Сал оширворди Неъматов
+10   
16 сен 00:15:58
Artur1801
Минус босмаларинг ватанимиз номидан ўйнаяптиююю насаф.
championat.asia
Яндекс.Метрика