UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  15 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Достон Ҳамдамов Суперлигада қайси жамоалар кучли учликдан жой олишини айтди Янгиликлар

Достон Ҳамдамов Суперлигада қайси жамоалар кучли учликдан жой олишини айтди

"Пахтакор" аъзоси Достон Ҳамдамов жамоасининг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида фикр билдирди.

27 ёшли футболчи жорий мавсумга тайёргарлик, жамоа мақсади ҳамда чемпионат охирида қайси жамоалар совриндорлар сафидан ўрин эгаллаши тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Янги мавсумга тайёргарлик аъло даражада ўтмоқда. Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини олиб бордик. Худо хоҳласа, чемпионатнинг илк турини ғалаба билан бошлаб, охиригача шу зайлда борамиз. 

"Пахтакор" асосий эътиборини ёшларга қаратган. Ёшларимиз жуда яхши. Улар ҳам ўз иқтидорини кўрсатиб, ғалабалар учун ёрдам беради. 

Ўйлашимча, "Пахтакор", "Насаф" ва "Навбаҳор" Суперлига янги мавсумида ҳам кучли учликдан жой олади.

Биз рақиб танламаймиз, барчасига жиддий эътибор қаратамиз. 

Илк учрашувни мухлисларимиз қаршисида ўтказиш ёқимли. Ғалаба билан уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", деди ярим ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" Суперлигадаги илк ўйинини 4 март куни "Сурхон"га қарши ўтказади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика