Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди
09 сен 2025 00:30
Янгиликлар
Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди
Муҳаммадрасул Абдумажидовнинг легионерга айланиши ҳозирча бекор бўлди.
Олдинроқ, Абдумажидов Бишкек-Истанбул-Брюселль йўналишида учиб кетди. Эртага Абдумажидов тиббий кўрикдан ўтади ва ҳаммаси яхши бўлса Бельгиянинг "Стандард" клуби билан шартнома тузиши ҳақида маълумот берган эдик.
Футболчи бугун тиббий кўрикдан ўтди, лекин тиззасида мениск билан муаммо пайдо бўлгани боис "Стандард" клуби трансферни амалга оширмайдиган бўлди. Абдумажидов бу муаммо туфайли яқин келажакда жароҳат олиши мумкинлиги Бельгия клубини чўчитди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар