UZ

Сўнгги янгиликлар

16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  0 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  3 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  0 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  6 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  2 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  3 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  21 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  10

​Диёр Имомхўжаев: "Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!" Янгиликлар

​Диёр Имомхўжаев: "Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!"

ПФЛ маслахатчиси Диёр Имомхўжаев терма жамоамизнинг Жанубий Кореяга мағлубиятга учраганидан сўнг (0:4) фикр билдирди.

"Хўш, Жанубий Корея дарвозамизга 4 та гол урди. Бу даҳшат, ўртоқлар!"

"Аммо масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. Аввал ҳам айтганимдек, Купердан декабрга қадар ҳеч нарса кутмагандим, у сеҳргар эмас, у ҳамма қатори оддий инсон, тажрибали мураббий. Масалан, ўзи ўйнаган 6 та ўртоқлик ўйинини ютиб, Осиё кубогида шарманда бўлганидан кўра, ўртоқлик ўйинларининг ҳаммасида тарсаки еб, расмий турнирга чиқарган хулосаси билан тайёргарлик кўргани минг марта яхшироқ.

Купер Ўзбекистон футболи нима деган саволга энди жавоб бера олади. Купер футболчиларимизни энди танийди, имкониятларини чамалай олади. Ливанлар билан қандай дуранг ўйнашимизни, Қатарни нега доим ютганмиз-у, Корея билан фарқимиз нега бу қадар катта эканини тушунади. Ўзбекистонга хуш келибсан, мистер Купер!

Мана энди шу жамоа, шу имконият ва шу футболчилар билан, яъни, бор масаллиқ билан мазали таом тайёрлаш керак бўлади. Унинг қандай ошпаз эканлигини Осиё кубоги кўрсатиб беради. У бунгача ўтган 3 та йиғинга турли футболчиларни чақирди. Энди эса Осиё кубогига борадиганларни саралаб, декабрни уларга бағишлайди. Бир ой изланади, кечалари ухламайди, тушларига Корея ва Япония кириб, уни қўрқитса ҳам ажаб эмас. Муҳими, ростакамига иш бошлайди. Бирламчи хулосани Осиё кубогидан кейин чиқариш мумкин бўлади.

Ўтган 3 ойга эса ачинманг. Янги танишган инсонингиз аслида ким эканини билиш учун ҳам вақт керак. Купер ҳам биз билан, футболимиз билан танишди. Дардини билди, ташҳис қўйди. Даволай оладими ёки йўқ бошқа масала. Унинг қандай шифокор эканини Осиё кубоги аниқлаб беради", - дея Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида хабар қолдирди.

Рейтинг: -134   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика