UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  0 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  3 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   4 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  9 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13

Давид Луис: "Кепага мураббийнинг қарорини ҳурмат қилишимиз кераклиги ҳақида айтдим" Янгиликлар

Давид Луис: "Кепага мураббийнинг қарорини ҳурмат қилишимиз кераклиги ҳақида айтдим"

"Челси" ҳимоячиси Давид Луис "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтган Англия лига Кубоги финалида содир бўлган воқеа ҳақида фикр билдирди.

Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.

"Мен унга мураббий қарорини ҳурмат қилишимиз кераклиги ҳақида айтдим. Маурицио Сарри уни жароҳат ёки тактика туфайли ўзгартирмоқчи бўлганини билмайман. Мураббийга Кепа жароҳат олингандек кўринди. Улар бир-бирини тушунишмади. Кепа бизга ҳаммаси жойида эканлигини айтди. Баъзида ўйин вақтида тушунтиришнинг имкони бўлмайди ва бу нормал ҳолат" - дейди Давид Луис.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика