UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  4 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Бу сафарги Осиё Кубогида Ўзбекистондан 30 нафарга яқин ОАВ вакиллари иштирок этади Янгиликлар

Бу сафарги Осиё Кубогида Ўзбекистондан 30 нафарга яқин ОАВ вакиллари иштирок этади

Осиё Кубогига саноқли кунлар қолган бир пайтда, ОФК Медиа каналидан рўйхатдан ўтган ўзбекистонлик журналистларнинг сони 50 нафарга яқин бўлди.

www.championat.asia бу мусобақага ўзгача тайёргарлик кўраяпти. Хайрулла Холиқов бошчилигида сайтнинг 10 нафар ходими БААдаги мусобақада фаолият олиб борадилар. Шунингдек, ЎФА томонидан яна 15 нафарга яқин ОАВ вакиллари терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларни ёритиш учун БААга олиб кетилаяпти.

ОАВни оммавий тарзда Осиё Кубокларида фаолият олиб бориши Қатардаги мусобақадан бошланган эди. Ўшанда 9 нафар журналист Қатар яшил майдонларида ишлаган эдилар. Австралияда 7 нафарни ташкил этган. 2007 йил эса икки нафар журналист Шарқий Осиёга ташриф буюрган эди.

Сайтимизнинг катта делегацияси Осиё Кубоги давомида Сизларга Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйин олди, ўйин ва ўйиндан кейинги воқеаларини тезкорлик билан бериб борадилар. Интервьюлар, таҳлиллар, фотомақолалар ва видео лавҳалар албатта Сизларга қизиқ бўлади деб умид қиламиз. Шунингдек, рақибимиз базасида кечаётган муҳим воқеаларни ҳам айнан биз орқали билиб олишингиз мумкин бўлади. Қолаверса, қўшниларимиз иштирокидаги ўйинлар ҳам сайтимизда кенг ёритиб борилади.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика