UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  2 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  13 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4

Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди" Янгиликлар

Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Нефтчи"га қарши ўйиндан кейин "Андижон" вақтинчалик бош мураббийи Артём Петросян матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Мухлислар ғалаба кутган эди. Ўйинни жуда зўр ташкил қиладиган жиддий рақибга қарши ўйнадик. Рақибнинг биринчи ва иккинчи ҳудудига ўта олдик. Фақатгина ҳужумни якунлашда муаммоларга дуч келдик. Рақиб бизга имконият бермади ва биз ҳам деярли вазият ярата олмадик. Икки вазиятда биз рақибни қарши ҳужумда ушладик, кейинчалик улар тўп йўқотилгандан кейин бундай ҳолат кузатилиши мумкин деб, бу жиҳатда ҳам ўйнашди. Рақибни яна бир бор ғалаба билан табриклайман. Улар адолатли ғалабага эришишди ва бизни тўлақонли жазолашди.

- Жамоани ўйинга бош мураббийсиз тайёрлаш Сизга қийин бўлдими?

- Бутун бир жамоанинг руҳий ҳолати жуда оғир даражада. Кетма-кет беш мағлубият, жамоанинг бош мураббийсиз қолиши. Жамоа ўртада уйғонгандек кўринганди, бироқ бу етарлича бўлмаган экан. Менимча бизга қийин ҳолатдан чиқиб олиш учун вақт етмаяпти. Ҳозир ҳар 3-4 кунда ўйин. Кетма-кет мағлубият, мағлубият, мағлубият - барча футболчилар руҳий жарликда. Бундан чиқиб олиш учун 3-4 кун камлик қилади.

- Бугунги учрашувда майдони маркази деярли бой берилди. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- "Нефтчи"нинг футболчилар бизникилардан кучлилик қилди. Биз фақатгина марказни эмас, тўп йўқотилгандан кейин барча ўз жойига тушиб олиши деган нарса бор, шу жиҳатни йўқотиб қўйдик. Рақибларнинг марказдаги футболчилари бизникилардан тезроқ. Рақиб жарима майдончаси ва ўз жарима майдончамизда футболчиларнинг маҳорати фарқланиб турибди. Масалан биз рақиб жарима майдончаси ичига киролмаган бўлсак, рақиблар 3-4 вазиятдан иккита гол уришди. Мана фарқ.

- Бугунги урилган голларнинг иккаласи ҳам Олег Зотеевнинг қанотидан урилди. У жамоа сардори сифатида ўйнамоқда. Мавсум бошидаги ўйинини деярли намойиш эта олмаяпти. Унинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Биринчи гол Олег Зотеевнинг қанотидан урилмади. У тўп учун курашди ва ғолиб бўлди. Кейин тўпни йўқотдик. Узатма вақтида ўнг қанот ҳимоячимиз жойини йўқотиб қўйди, Сайфиев гол уриб кетди. Иккинчи голда Сиз айтганингиздек, унинг айби бор. Зотеев бирга бир ҳолатда ютқазди. Нима ҳам дея олардим... Исталган футболчи хато қилади. Бирорта хато қилмайдиган футболчи йўқ. Барча футболчилар ундан мамнун. Лекин Олег ўз ишига профессионал ёндашади, машғулотларда бор кучи билан ишлайди ва асосий таркибга лойиқ футболчи.

- Бугунги учрашувда ярим ҳимоячи Рустам Турдимуродов ўрнига Усмонали Исмоналиев майдонга тушди, кейинчалик тезда ҳимоячи ўрнига ҳужумчи Ислам Машуковни ўйинга қўшдингиз. Бу тактик қарашингиз билан боғлиқмиди?

- Бу вабанк. Усмоналига ҳужумда ўйнаш янгилик эмас. Олдин "Андижон"да ҳам, "Бунёдкор"да ҳам ҳужумда ўйнаган. Бизга ҳужумда чаққон футболчи керак эди. Бироқ режаларимиз ўхшамай қолди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+2   
10 май 09:59:19
Davlatbek Alibekov
Муроджон Болтабойов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Буларди максади мухлисларни синдарин. Турдимуродов семириб кетган. Хозирги кунда марказий хучимчиларни уйини унча куринмади. Фудбол ута ривожланган давр хеч ким тупни йукоткиси келмайди. Куп. Вазияатларда яарим химоячилар хал килади 22 вапше керемас Усманалиев
22 ва 23 рак,амларни йу'к,отса жамоанглар яхши бу'либ. кетади Усмониалиев ва
Дониёр Абдманнопов лар жамоа ичида бузгунчилик ва тарафкашлик мх,аллийчилик к,илишяпди экан Андижон жамоаси ходимидан эшитди исми сир к,олишин айтди
+2   
09 май 21:45:18
Муроджон Болтабойов
Буларди максади мухлисларни синдарин. Турдимуродов семириб кетган. Хозирги кунда марказий хучимчиларни уйини унча куринмади. Фудбол ута ривожланган давр хеч ким тупни йукоткиси келмайди. Куп. Вазияатларда яарим химоячилар хал килади 22 вапше керемас Усманалиев
+2   
09 май 21:36:05
Муроджон Болтабойов
Затевни йук килиш кере хамма голлар уни хатоси
+2   
09 май 21:33:58
Жамшид Jamshid
Исмоналиев уйинчи эмас просто омади келиб голлар булган. Бизда олдинги уйини учун уйнатиш бор экан ривожланиш булмиди.
+1   
09 май 22:39:39
Tolqin
Ўтган йили Андижонда кал, соқолли зўр ўйинчи бор эди жисмоний баққуват майдонни зўр кўра оларди. Шу Ўйинчи қани, исми нима эди. Андижонни бир ўзи кўтариб юрарди
+1   
09 май 22:01:37
Ali7279
Андижонда хозир юрак йук содда килиб айтганда подачи Маматказин шунака уйинчи эди
+1   
09 май 21:59:18
Gggkchjfig Gofifyu
Химоя жуда суст булар Бубаняни бекор кетгазишда шуни урни жуда билиняпти у булганда химояда ишонч бор эди ва стандарт вазиятларда хавфли уйинчи эди
+1   
09 май 21:53:02
Аброр Ибрагимов
Андижонни таркиби ёмон эмас проста буларни хужумкор уйната оладиган мураббий керак. Футболчиларга узига булган ишонч йуколгандек лекин Андижон хали кайтади мана курасизлар. Жамоангизни куллаб кувватланглар футболчилар хозир сизларган хар качонгидан купрок далда кутяпти. Омад Андижонга!!!
   
10 май 15:16:00
Бек 75
Tolqin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўтган йили Андижонда кал, соқолли зўр ўйинчи бор эди жисмоний баққуват майдонни зўр кўра оларди. Шу Ўйинчи қани, исми нима эди. Андижонни бир ўзи кўтариб юрарди
Леван Арвеладзе деган уйинчи. Шу уйинчини бекор кеткизди Андижон.
   
10 май 08:18:15
Muhammadjon andijon pfc
Òxshatiah : Meva qilmayotgan uzumni bachkisi ham meva qilmaydi. Buni tanasi bn kesib tashlash kere
   
10 май 00:26:40
Аваз Худойқулов
Андижон тезда ўзига келиши керак, ахир осиё миқёсида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши керак, мутасаддилар буни ҳам инобатга олишлари керак
   
09 май 23:30:53
Saidjahon
Tolqin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўтган йили Андижонда кал, соқолли зўр ўйинчи бор эди жисмоний баққуват майдонни зўр кўра оларди. Шу Ўйинчи қани, исми нима эди. Андижонни бир ўзи кўтариб юрарди
Локомотивга утиб кетган.Шуларни урни билиняпти
   
09 май 23:21:53
Oybekjon Husanov
Мен АНДИЖОНликман.Ёшим 52да. Биласизларми азиз АНДИЖОНИМ мухлислари бизнинг жамоа энди -энди у́зига келаётган эди,лекин барибир биз мухлислар АНДИЖОН жамоамизни севамиз...биз мухлислар канча керак бу́лса,шунча сабр киламиз! Йигитлар...тезрок у́зингларга келинглар эндиии....!Бардам бу́линглар йигитлар,биз мухлислар сизларни ташлаб ку́ймаймиз !Факат ва факат олга АНДИЖОНим!!!!Галабаларни жуда -жуда-жуда...СОГИНДИК!!!
   
09 май 22:22:48
Saidjahon
Агар Шацких тренер булса Хамидуллаевни ёнига шерик килиш керак хужумкорлик ошарди
   
09 май 21:51:10
Ismoilov jaxongir
Андижон тезрок Шацкихни тайинлаш керак булмаса кейин кеч булади, бу Петросян Хомяковни хам тагига сув куйди уни хам Зомяковни оркалидан жавоб бериш керак
championat.asia
Яндекс.Метрика