UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  0 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  1 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  6 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  14 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  10 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1

Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим” Янгиликлар

Анри: “Танқидларга эътибор бермасдан, ишлашда давом этишим лозим”

“Монако” бош мураббийи Тьерри Анри Франция чемпионати 21-турида “Страсбург”дан (1:5) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Маркуш Лопешга нисбатан қўполлик ишлатилганида VAR тизими нимагадир ишламай қолди. Нега бундай бўлди? Ўша вазиятдан салгина ўтиб, тизим ишлай бошлади. Қизиқ ҳолат. Ҳакамнинг айтишича, фақат ўша вазиятда VAR ишламай қолган. Мен “Монако”га келганимдан буён ҳозирги пайтгача ҳеч қачон ҳакамлар ва ҳакамлик ҳақида гапирмагандим. Сабр косам тўлди, чамамда. 

Биз биринчи бўлимда 10 киши бўлиб қолганимизга қарамай рақибга нисбатан яхшироқ кўриндик. Айнан ўша вақтда биз гол урдик ва яна пеналти тепишимиз лозим эди. “Монако”га келганимдан буён айтиб келаяпман: биз юқори дивизионда ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз керак. Танқидларга эътибор қилмасдан ишлашда давом этишимиз, ҳаммасини қайтадан бошлашимиз лозим. 

Налдо ҳақли тарзда қизил карточка билан жазоланди, чунки у сўнгги ҳимоячи эди. Ўша вазиятда у хатога йўл қўйди ва буни ўзи ҳам тан олди. У мен жамоада иш бошлаганимдан буён бизга фақат фойда келтираётган эди” дея Анрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Монако” матбуот хизмати. 

“Монако” Франция чемпионати 19-туридан сўнг 15 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 19-поғонасида бормоқда. “Страсбург” эса 32 очко билан 5-ўринга кўтарилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика