UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  0 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  4 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  1 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2

Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас" Янгиликлар

Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларида Кувайт ва Уругвайга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Фабио Каннаваро учун бу беллашувлар ўзига ҳос илк хулосалаларни бергани табиий. Биз эса бу борада тажрибали футбол мутахассиси Улуғбек Мирзаевни тингладик. 

"Ўзбекистон миллий терма жамоамизнинг ўтказган охирги 2 та ўйини ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи навбатда икки хил таассурот қолганини айтишим мумкин. Бу ўйинларда Фабио Каннаваронинг чизгиси ёки ундан бирорта катта ўзгариш қилиб юборишини кутиш умуман имконсиз эди. Яъни келиши билан 1-2та машғулот орқали ўзгартириб юбора олмасди, у ҳам афсунгар эмас. Борича ҳаракат қилди. Мазкур йиғин Каннаваро ва унинг штаби учун танишув босқичини бошлаб берди. Лекин айтиб ўтиш керакки, терма жамоамиздаги қатор жароҳатлар, дейлик дарвоза чизиғимиздаги Ўткир Юсуповнинг жароҳати Абдувоҳид Неъматовнинг ўйнашига имкон берди. Абдуқодир Ҳусанов, Ҳусниддин Алиқуловнинг жароҳати   марказий ҳимояда, Жалолиддин Машарипов, иккинчи ўйинда Аббос Файзуллаевеинг жароҳати олдинги чизиқда эксперимент қилишга мажбур қилди. Захира кучларини кўриб олиш имконини берди. 

Рақибларга келсак, Кувайт терма жамоаси кучсиз рақиб эканлиги олдиндан маълум эди. Кувайт олдинги даражасида эмас. Учинчи саралаш босқичининг 10 та ўйинида бирор маротаба ғалаба қозона олмаганлигидан билиш мумкинки, бизга  муносиб спарринг рақиб эмасди. Кувайтга қарши энг кучли таркибимиз ҳам эмасди. Каннаваронинг илк ўйинидаги таркиби ўртача кучга эга таркибимиз эди. Шу таркибимиз ҳам Кувайтни бемалол мағлуб эта олди. Шу боис бу баҳснинг фойдали томонлари кўп бўлди дея олмайман. 

Уругвай билан эса терма жамоамизнинг кўп кучсиз нуқталарини кўриб олдик. Футболчиларнинг жисмоний томонлари яхши эмаслигини, 90 дақиқагача дош бера олмаслигини кўрсатиб қўйди. Каннаварога бу яққол кўринди. Ўйинни дастлабки дақиқаларида бемалол ўйнаган бўлсак, охирги ярим соатда футболчиларимиз толиққандан кейин Уругвай ўзининг ўйини, жарима майдонимизга ёриб киришлари давом этди ва 2 та тўп киритди. Энг қизиғи, бу Уругвайнинг энг кучли таркиби эмасди. Мисол учун, Япония Бразилияни таслим қилди. Жанубий Корея Парагвайни енгди. Биз Уругвайга мағлуб бўлдик, бу таркибни Жаҳон чемпионатига мослаштириш, катта даражада тайёргарлик кўрмасак эртага мундиалда уялиб қолишимиз мумкин. Қуръада шуниси аниқки биринчи саватчадан энг кучли жамоалар рўбарў келади. Уларга қарши жуда қийин бўлади. Бу нарсаларни олдини олиш керак. Каннаварода ҳали 8 ой вақт бор. Бу камчиликларни бартараф қилиш керак. Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас.

Жароҳатдагиларга тезроқ соғайишларини   тилайман. Уларсиз терма жамоамиз оддийроқ жамоадек кўриниб қоляпти. Ўткир Юсупов матонатли йигит, биринчи рақамли посбонимиз. Ҳамма футболчиларимиз соғ бўлишсин, жароҳати борлар тезроқ сафга қайтишларини тилаб қоламан",- дейди Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
16 окт 21:09:27
Никола58
Аваз Худойқулов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳаммада ҳадик бор, терма жамоа ҳаммамизники, жч га чиққан бўлсакда масъулият жуда катта, осиё шарафини, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишимиз керак!
100 фоиз кушиламан.
   
16 окт 18:01:26
Vatandoshingiz
Бекорларни миггтасини айтибсиз Жахон чемпионатига чикишни узи Галаба унда маглуб еки шармандалар булмайди,фаросатингизга айтувдим
   
16 окт 16:38:09
Aziz Alimov
ЖЧ га оптимал таркиб боради деб ким кафиллик бера олади? Хеч бир уйинчи жарохат олмайди деб булмайди. Уша Шомуродов, Хусанов, Файзуллаев яна бошка етакчилар жарохат олса нима булади. Бирорта уйинчимиз жисмонан тайер эмас ЖЧ га, бу жисмоний тайергарлик билан уз жамоаларида кандай уйнашяпти хайронман....
   
16 окт 11:20:41
FAQAT OLG'A
fc Surxon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jahon chempionatida ko'p futbolchilar o'zlarini ko'rsatishlari kerak. Bu musobaqaga Yevropa skautlari keladi. Yevropa klublariga o'tishga zor imkoniyat
Judq zor oynashlariga oshonmayman nechchi yildan beri koraman maglubyatga uchrayotib vaqt oz qolganda bemalol yonga orqa pas oynaydi tez charchaydi braklar kop intilish maglubyatga uchrayotganda boshidan bir bosh baland sakrab prime darajani yoqmaydi kembeklar total ustunlik qilish jangchilik ruhiyati yoq umuman hayotdan hafa marsdan tushgan odamga oxshaydi
   
16 окт 11:00:05
fc Surxon
Jahon chempionatida ko'p futbolchilar o'zlarini ko'rsatishlari kerak. Bu musobaqaga Yevropa skautlari keladi. Yevropa klublariga o'tishga zor imkoniyat
   
16 окт 08:26:53
ㅤㅤㅤ
O'zbegimVatanim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Stevica Risticga oʻxshirkan rasmdigi
Manimcha oʻsha
   
16 окт 08:07:46
safo78
Бундан буёгига ЖЧ чиқиш унчалик муаммо эмас,муносиб қатнашиш муаммо бўлиб қолади.
Хозирги даражамиздан келиб чиқиб,битта ғалаба билан қайтсак ҳам катта ютуқ,шармандачиликдан худо асрасин
   
16 окт 07:13:08
O'zbegimVatanim
Stevica Risticga oʻxshirkan rasmdigi
   
16 окт 06:42:10
Аваз Худойқулов
Ҳаммада ҳадик бор, терма жамоа ҳаммамизники, жч га чиққан бўлсакда масъулият жуда катта, осиё шарафини, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишимиз керак!
championat.asia
Яндекс.Метрика