UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  21 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган" Янгиликлар

Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"

Про-лиганинг 12-тури доирасидаги "ФарДУ" – "Локомотив" (0:2) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шавкат Юсупов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун ғалабани тантана қилишни хоҳлагандик, афсуски, бунга эришолмадик. Стадион очилиши муносабати билан мухлисларга ҳужумкор ўйин намойиш этиб бермоқчи эдик. Ғалаба орқали уларга яхши кайфият улашмоқчи бўлдик. Хатоларимиз туфайли рақиб бизни жазолади. Голли вазиятлар бўлди, аммо ундан фойдаланолмадик", – деди Юсупов.

- Нима деб ўйлайсиз, тажриба ютдими ёки "Локомотив" ғалабани тўғри танланган тактика эвазига қўлга киритдими?

- "Локомотив" жамоасида Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган. Жамоамиз футболчиларининг ҳар бирига раҳмат айтаман, улар борларини беришди. Энди кейинги ўйинлар учун куч йиғамиз ва хатолардан тўғри хулоса чиқаришга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоангиз ҳужум чизиғи кўрсатган ўйинга қандай баҳо берасиз?

- Ҳужумда бир қатор вазиятлар яратдик. Омад етишмади. Қанотлар орқали яхши ҳужумлар уюштирдик, аммо сўнгги зарбада оқсоқланиш кузатилди.

- Сизни қониқтирган ҳолат?

- Жамоамиз йигитлари гол уриш учун астойдил интилгани мени қониқтирди. Кейинги учрашувларда ҳам шундай шашт билан ўйнашларини кутамиз.

-  Кейинги тур Нукуснинг "Арал" жамоасига қарши кечади. Бу борада қандай фикрдасиз?

- "Арал" жамоаси турнир жадвалида 3-ўринда кетмоқда. Уларнинг ўйинига мухлислар кўп киради. Ажиотаж бўлади. Худо хоҳласа, ғалабани кўзлаб сафарга отланамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
18 авг 22:58:32
BVB09&СПЛИН
Лебедев кани? Ким бу
championat.asia
Яндекс.Метрика