Бельгиялик мухлислар терма жамоа туфайли текинга телевизорли бўлишди
15 июл 2018 11:01
Янгиликлар
Бельгиялик мухлислар терма жамоа туфайли текинга телевизорли бўлишди
Агар Бельгия терма жамоаси мундиалда 15тадан ортиқ гол урса, улар телевизор сотиб олган мухлисларга пулни қайтаришни ваъда қилишган.
Кеча, 14 июль куни бельгияликлар учинчи ўрин учун баҳсда инглизларни мағлуб этишди (2:0) ва турнирдаги голлари сонини 16тага етказишди. шундай қилиб, Krefel ўз ваъдасида туришига тўғри келади.
"Биз буни уддаладик! "Қизил иблислар" Россиядаги жаҳон чемпионатида 15тадан кўп гол уришди! Демак, сиз сотиб олган телевизор пулларини қайтариб берамиз!" - дейилади компаниянинг "Твиттер"даги саҳифасида.
Пулни қайтариш бўйича Буюк Британия суғурта компанияси ишлайди. Инглизлар вазиятни яхшилаб ўрганишгандан сўнг, паст фоизли шартнома тузишга рози бўлишди: Жаҳон чемпионатлари янги тарихида фақат немислар 2014 йилда 15тадан кўп гол ура олишган (18та). Германия терма жамоаси ўзининг 7та голини Бразилия дарвозасига киритган.
Телевизор сотиб олганлар орасида Бельгия терма жамоаси футболчиларининг дўстлари ва оила аъзолари ҳам бор экан. Бу ҳақида Дрис Мертенс Японияга қарши ЖЧ-2018 1/8 финал ўйинидан (3:2) сўнг айтиб берган эди. Акция доирасида 100 млн. еврога тенг телевизорлар сотилган.
Фикрлар