UZ

Сўнгги янгиликлар

21:22Салоҳ "Интер" билан ўйинни ўтказиб юборади. Вингер "Ливерпуль"нинг ЕЧЛ қайдномасига киритилмади  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  0 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  17 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  8 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3

1 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин Янгиликлар

1 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин

"Рома" клуби Иван Юричнинг ўрнига бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда.

"La Gazzetta dello Sport" тарқатган маълумотга кўра, Римликлар раҳбарлари Паулу Соузанинг вакиллари билан алоқага чиқишган. Маълумот учун Паулу Соуза БААнинг "Шабаб ал Аҳли" клуби устози ҳисобланади. Бундан бир ойча олдин "Шабаб ал Аҳли" айнан Соуза бошчилигида ОЧЛ 2 мусобақаси 2-тури доирасида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтган эди. Лекин, римликларни ўйлантираётган жиҳат бор, яъни Соузанинг ҳозирги жамоаси билан шартномасида товон пули кўрсатилган. Шу сабаб "Рома" раҳбарлари бошқа номзодларни ҳам ўрганиб чиқишмоқда.

"Рома"га "Челси" собиқ футболчиси ва мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг номзодини кўриб чиқишни ҳам таклиф қилишган.

Бундан ташқари, номзодлар орасида яқинда Саудия Арабистони терма жамоасидан истеъфога чиқарилган Роберто Манчини, Массимилиано Аллегри, Маурицио Сарри, Грэм Поттер ва Эдин Терзичлар борлиги айтилмоқда.


Мавсум аввалида истеъфога чиқарилган Даниэле де Россини яна ортга қайтариш ҳақида эса бош қотирилмаяпти.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика