ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикрлари
17 окт 21:40
Янгиликлар
ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Гуруҳлардаги ҳолат ва мураббийлар фикрлари
"А" гуруҳи
4-тур
Ўзбекистон - БАА 1:0
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони
Ҳакамлар: Ма Нинг,Зоу Феи, Занг Ченг, Ванг Ди (Хитой)
ВАР: Фу Минг, Шен Йихао (Хитой)
Гол: Отабек Шукуров (пенальти) 76, 1:0
Ўзбекистон — 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 18.Абдулла Абдуллаев (17. Бобир Абдихолиқов, 70), 23.Ҳусниддин Алиқулов, 13.Шерзод Насруллаев, 19.Азизбек Турғунбоев (3. Хожиакбар Алижонов, 60), 7.Отабек Шукуров, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 22.Аббосбек Файзуллаев, 14.Элдор Шомуродов
Захира: Неъматов, Эргашев, Сайфиев, Эшмуродов, Ҳамралиев, Мозговой, Искандеров, Эркинов, Ҳолматов, Абдихолиқов.
БАА: 17. Холид Эйса, 2. Абдулла Идрис (7. Али Солиҳ, 83), 8. Тахнун Ҳамдам ( 21. Иссам Фаиз, 70), 9. Ҳариб Абдулла, 10. Яҳё Али, 11. Кайо Канедо (23. Бруно Оливейра, 70), 12. Халифа Муборак, 13. Муҳаммад Омар, 14. Абдулла Ҳамад, 16. Маркус Винисиус (18. Жеймс Маккензи, 83), 19. Холид Иброҳим
Захира: 1. Ал Ҳасиф Ал Ҳосани, 3. Зайид Султон, 4. Холид Ал Хошми, 5. Али Ҳассан, 20. Фаҳад Бадер, 22. Холид Тавхид,
Огоҳлантиришлар: Али Солиҳ (БАА) 90+4, Шерзод Насруллаев (Ўзбекистон) 90+4
Четлатиш: Абдулла Ҳамад (БАА) 65
Мураббийлар фикри
Владо Радманович (Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи): "Менинг фикримга қўшиласизлар деган умиддаман, бугун биз қийин ўйин ўтказдик. Бугунги ўйин олдидан биз ҳеч қачон ўз уйимизда БААни мағлуб этмагандик. Бу нохуш анъанага бугун чек қўйилди. Биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш эта олмадик, танаффусдан кейин эса ўйин ўзгарди. Мухлисларга раҳмат айтаман ва алоҳида шифокорлар "штаби"га ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар кўп меҳнат қилишмоқда. Бугун мундиал сари жиддий қадам ташладик. Бош ҳакам ўйин якунланганини эълон қилганида биз дастлабки қадамни ташлаганимизни сездим. Бугун ғалабага лойиқ эдик".
Паулу Бенту (БАА бош мураббийи): "Яхши ва курашларга бой ўйин бўлди. Фақат, қизиқарли ўйин қизил карточкага қадар давом этди. Устига-устак дарвозамизга пенальти белгиланди. Менинг фикримча биринчи бўлимда яхши ўйнадик, танаффусдан кейинги дастлабки дақиқаларда ҳам ёмон ўйнамаётгандик. Қарши ҳужумларимиз анча хавфли чиқди деб ўйлайман. Бир нечта яққол вазиятларга эга бўлдик. Кеча айтиб ўтганимдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалга тўғридан-тўғри чиқишга ҳаракат қилаётган жамоа, лекин шунга қарамай рақиб бугун кўп вазиятлар ярата олмади. Қизил карточкадан сўнг ўйинни ўзгартиришнинг иложи йўқ эди. Четлатишдан сўнг рақиб дар ҳол гол урди".
Қирғиз Республикаси — КХДР 1:0
Гол: Кристиан Браузман - 11'
Қирғиз Республикаси - 1. Эржан Токотаев, 2. Валерий Кичин, 6. Кристиан Браузман, 7. Жоэль Кожо, 10. Гулжигит Аликулов, 12. Одилжон Абдураҳмонов, 17. Элдиар Зарипбеков, 18. Каират Жгалбек Уулу, 19. Эрмек Кенжебаев, 21. Каи Мерк, 22. Алимардон Шукуров
КХДР - 1. Канг Жу-Хёк, 3. Жанг Кук Чол, 8. Ким Кук-Жин, 9. Ри Жо-Гук 13. Ри Ил-Сонг, 14. Чо Ок-Чол, 16. Ким Ю-Сонг, 17. Канг Кук-Чол, 19. Ким Сонг Хйе, 20. Пак Чунг-Сонг, 22. Ким Кук-Бом.
Мураббийлар фикри
Максим Лисицин (Қирғиз Республикаси бош мураббийи): "Кореяликлар зич ўйин намойиш этди. Стандарт вазиятдан гол уришга муваффақ бўлдик, бу эса ўйиннинг кейинги қисми қандай ўтишини белгилаб берди. Биз натижадан мамнунмиз ва тайёргарликни давом эттирамиз".
Эрон – Қатар 4:1
Голлар: Альмоэз Али - 17' , Сердар Азмун - 42', Сердар Азмун - 48', Мохамед Мохеби - 66', Мохамед Мохеби - 90'
Эрон — 1.Алирозо Бейранванд, 4.Шожаи Ҳалилзода, 5.Милад Муҳаммади, 6.Саид Иззатуллоҳи, 8.Муҳаммад Мохеби, 9.Меҳди Тареми, 10.Меҳди Гаеди, 13.Али Немати, 17.Сайид Муҳаммад Карими, 20.Сардор Азмун, 21.Омид Норафкан.
Захира: 2.Солиҳ Хардани, 3.Муҳаммад Горбани, 7.Али Ризо Жаҳонбахш, 11.Али Гулизадеҳ, 12.Паям Ниязманд, 14.Саман Гходдос, 15.Амин Хазбави 16.Муҳаммад Жавад, 18.Амирҳуссайин Ҳусайинзода, 19.Шаҳриёр Моганло, 22.Сайид Ҳуссайин Ҳуссайни, 23.Аря Юсефи
Қатар: 22.Мешаал Баршам, 3.Абдулкарим Ҳассан, 5.Тариқ Салмон, 6.Абдулазиз Хатем, 8.Жассим Абдулсалом, 9.Эдмилсон ДаСилва, 10.Акром Афиф, 12.Лукаш Мендеш, 16.Боалем Хоуки, 19.Алмоез Али, 20.Ахмед Фатхи.
Захира: 1.Саад ал Шиб, 2.Али Мухтор, 4.Муҳаммад Ваад, 7.Аҳмед Аладин, 11.Юсуф Абдурисаг, 13.Иброҳим Ал Ҳассан, 14.Абдулла Алязиди, 15.Аҳмед Алганеҳи, 17.Исмоил Муҳаммад, 18.Султан Ал Браке, 21.Салах Закария, 23.Абделраҳмон Мустафо.
Мураббийлар фикри
Амир Ғалинои (Эрон бош мураббийи): "Бугунги ғалаба билан Эрон халқини табриклайман. Қолаверса, футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Ҳисобда ортда қолаётганимизда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ўйинимизни ўзгаришига олиб келди. Бугун тўртта гол урдик, аммо бундан кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Қатар терма жамоаси бутун ўйин давомида муносиб қаршилик кўрсатди. Бугун гуруҳдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди ва бутун Осиё мазкур учрашувдан завқ олди. Осиё кубогидаги қарама-қаршиликда омадимиз келмаганди, ўшанда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Бугун ҳимоямиз мустаҳкам эди ва рақиб ҳужумларини яхши қўриқлай олдик. Балки ғалабада менинг ролим камроқ бўлгандир, ҳамкасбларимни табриклайман ва оғир шароитда Эрон футболига ўз йўлини топишда ёрдам бераётгани учун миннатдорчилик билдираман".
Маркос Лопес (Қатар бош мураббийи): "Эрон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар биздан яхшироқ ўйин намойиш этишди. Учрашувни яхши бошлагандик, биринчи бўлиб гол уришга муваффақ бўлдик, иккинчи бўлим бошида эса ҳисобни мустаҳкамлаш учун яна бир имконият пайдо бўлганди. Эрон терма жамоаси эса вазиятлардан унумли фойдаланди. Бу футбол, рақиб жамоани ғалаба билан қутлайман. Мақсадимиз ўзгармаган — жаҳон чемпионатига йўл олиш. Гарчи гуруҳда Ўзбекистон ва Эрон сингари кучли жамоалар бўлса-да, ҳали имкониятимиз бор. Вазифа осон эмас, бироқ сўнгги нафасгача курашишимиз керак".
Турнир жадвали
1 | Эрон | 4 | 3 | 1 | 0 | 6-1 | 10 |
2 | Ўзбекистон | 4 | 3 | 1 | 0 | 5-2 | 10 |
3 | БАА | 4 | 1 | 1 | 2 | 4-4 | 4 |
4 | Қатар | 4 | 1 | 1 | 2 | 7-10 | 4 |
5 | Қирғиз Республикаси | 4 | 1 | 0 | 3 | 4-7 | 3 |
6 | КХДР | 4 | 0 | 2 | 2 | 3-5 | 2 |
5-тур
14 ноябрь
Қатар — Ўзбекистон
БАА — Қирғиз Республикаси
КХДР — Эрон
"B" гуруҳи
4-тур
Жанубий Корея — Ироқ 3:2
Голлар: О Сен Ҳун (41), О Ҳён Гью (74), Ли Жаэ Сунг (83) — Айман Ҳусайн (50), Иброҳим Байеш (90+5)
Мураббийлар фикри
Хон Мён Бо (Жанубий Корея бош мураббийи): "Йилнинг энг муҳим ўйинида ғалаба қозондик. Бундан хурсандман. Мураббийликка яқинда келган бўлсам-да, футболчилар қисқа вақт ичида нималарга қодир эканлигини намойиш этди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушганлар фидойилик кўрсатишди".
Хесус Касас (Ироқ бош мураббийи): "Ўйлашимча, биз яхши ўйин ўтказдик. ўйин тақдирини кореяликларнинг юқори савиядаги футболчилари ҳал қилишди. Улар кучли жамоа, шунга қарамай, шогирдларим муносиб қаршилик кўрсатди".
Иордания — Ўмон 4:0
Голлар: Язан Ал Наимат (26, 54), Али Олван (49 пен, 87)
Мураббийлар фикри
Жамаль Ал Саломи (Иордания бош мураббийи): "Ўтган турда Жанубий Кореяга қарши ўйиндаги мағлубиятга қарамай, Ўмонга қарши баҳсда футболчиларимизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Шу билан бирга, мағлубиятдан кейин мазкур беллашувда бор имкониятини ишга солган шогирдларимга раҳмат айтаман. Бу йигитлар жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ".
Рашид Жаббор (Ўмон бош мураббийи): "Ўмон саралаш босқичидаги энг ёмон ўйинини ўтказди. Рақиб кучли эди, улар ҳар жиҳатдан биздан устун эди. Иордания руҳан ва жисмонан кучлироқ эди ва бу яккакурашларда ўз тасдиғини топди".
Фаластин — Кувайт 2:2
Голлар: Абу Али (41 пен), Заид Қунбар (90+3) — Юсуф Носир (31 пен, 80)
Мураббийлар фикри
Макрам Дабо (Фаластин бош мураббийи): "Биз дурангдан кўра ғалабага лойиқ эдик, чунки вазиятлар яратиш ва тўпни назорат қилиш борасида яхшироқ кўрсаткич қайд этгандик. Салдананинг четлатилиши ҳам ўйинга катта таъсир ўтказди. Дурангга қарамай, имкониятларимиз сақланиб қолган. Ноябрь ойида Ўмонга қарши муҳим ўйин бизни кутиб турибди. Бўлажак ўйинларда ҳар бир очко муҳим аҳамиятга эга".
Хуан Антонио Пицци (Кувайт бош мураббийи): "Сўнгги учта ўйинда кутилганидан яхшироқ ўйин намойиш этдик, бироқ имкониятлардан ва рақиб жамоанинг бир киши кам бўлиб қолишимдан фойдалана олмадик. Эндиликда янада ривожланишга ҳамда Корея ва Иорданияга қарши ўйинларга тайёргарлик ўкришимиз керак. Икки очкони бой берганимиздан тушкунликдамиз, бироқ ўйинчиларнинг саъй-ҳаракатлари ва охирги ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўзларига бўлган ишончни қайтганидан хурсандман".
Турнир жадвали
1 | Жанубий Корея | 4 | 3 | 1 | 0 | 8-3 | 10 |
2 | Иордания | 4 | 2 | 1 | 1 | 4-3 | 7 |
3 | Ироқ | 4 | 2 | 1 | 1 | 4-3 | 7 |
4 | Ўмон | 4 | 1 | 0 | 3 | 5-8 | 3 |
5 | Кувайт | 4 | 0 | 3 | 1 | 3-7 | 3 |
6 | Фаластин | 4 | 0 | 2 | 2 | 3-6 | 2 |
5-тур
14 ноябрь
Ироқ — Иордания
Ўмон — Фаластин
Кувайт — Жанубий Корея
"C" гуруҳи
Япония — Австралия 1:1
Голлар: Камерон Бургесс (76 авт) — Шого Танигучи (58 авт)
Мураббийлар фикри
Хадзимэ Мориясу (Япония бош мураббийи): "Афсуски, 3 очкони қўлга кирита олмадик. Бу ўз ўйимизда қўллаб-қувватлаган мухлисларимизни хурсанд қилган бўларди. Аввалги ўйинларда дарвозамиз дахлсилигини сақлаб қолгандик. Кутилмаган автогол буни бузиб қўйди. Шунга қарамай, футболчилар хотиржамликни йўқотишмади. Гарчи ҳисоб бизни қониқтирмаган бўлса-да, шогирдларимнинг ҳаракатларидан мамнунман".
Тони Попович (Австралия бош мураббийи): "Биз учун натижа яхши бўлди. Ўйингача жамоа билан атиги тўртта машғулот ўтказдим. Шу боис кўплаб ўзгаришларни амалга оширдик. Лекин буни баҳона қилмоқчи эмасман, натижадан мамнунмиз. Биз бу ерга ғалаба қозониш учун келгандик".
Хитой — Индонезия 2:1
Голлар: Баҳром Абдували (21), Жанг Янинг (44) — Том Ҳайе (86)
Мураббийлар фикри
Бранко Иванкович (Хитой бош мураббийи): "Бугунги ғалабада асосий омил жамоадаги интизом ва бирдамлик бўлди. Қолаверса, ғалаба учта ўйиндаги мағлубиятдан сўнг жамоанинг ўзига бўлган ишончини оширди. Ғалаба бизга бўлаётган босимни енгиллаштиришга хизмат қилади".
Син Тхэ Ён (Индонезия бош мураббийи): "Аввало, шогирдларимга раҳмат айтмоқчиман. Улар бор кучини сарфлади. Мағлубиятга қарамай, Индонезия энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Хитой бугун ғалабага лойиқ эди. Уларни ғалаба билан табрийлайман. Биз ҳам ғалаба илинжида майдонга тушгандик, бироқ рақибда иштиёқ юқори эди".
Саудия Арабистони — Баҳрайн 0:0
Мураббийлар фикри
Роберто Манчини (Саудия Арабистони бош мураббийи): "Бизда вазиятлар жуда кўп бўлмоқда. Ягона муаммо — уларни якунлай олмаслик. Олдинги чизиқдагилар бидан яхшироқ ишлашимиз керак. Бугун кўплаб қулай имкониятларни бой бердик. Саралашда иккита пенальтидан фойдалана олмадик, бу эса кўп очко йўқотишимизга сабаб бўлди. Олдинги чизиқда яхши формада эмасмиз. Бугун ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Умуман олганда, яхши ўйин кўрсатдик, лекин мураббийни айблаш осон ва мен бутун фаолиятим давомида бунга кўникиб қолганман. Масъулиятнинг бир қисмини футболчилар ўз зиммасига олиши керак. Мураббийни айблаш осон, лекин футболчилар ҳам ўзларини кўрсатиши керак".
Драган Талайич (Баҳрайн бош мураббийи): "Саудияга қарши ажойиб ўйин кўрсатган футболчиларимни табриклайман. Рақибни тўхтатиб қолишнинг ҳеч қандай сири йўқ, биз фақат уларнинг 50% кучи ҳисобланган Салим Ал Давсарига эътибор қаратдик. Гуруҳда иккинчи йўланма учун Австарлия билан курашамиз. Жароҳат туфайли сўнгги 20 дақиқани 10 киши бўлиб ўтказган шогирдларимдан фахраланаман. Бу дуранг биз учун қимматли эди".
Турнир жадвали
1 | Япония | 4 | 3 | 1 | 0 | 15-1 | 10 |
2 | Австралия | 4 | 1 | 2 | 1 | 4-3 | 5 |
3 | Саудия Арабистони | 4 | 1 | 2 | 1 | 3-4 | 5 |
4 | Баҳрайн | 4 | 1 | 2 | 1 | 3-7 | 5 |
5 | Индонезия | 4 | 0 | 3 | 1 | 4-5 | 3 |
6 | Хитой | 4 | 1 | 0 | 3 | 4-13 | 3 |
5-тур
14 ноябрь
Австралия — Саудия Арабистони
Баҳрайн — Хитой
Индонезия — Япония
Тўпурарлар жадвали
Язан Ал Наимат (Иордания) — 4 гол;
Айман Ҳусайн (Ироқ) — 3 гол;
Юсуф Носир (Кувайт) — 3 гол;
Алмоез Али (Қатар) — 3 гол.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Фикрлар
1 tur 1-3
2 tur 2-2
3-tur 3-1
4 tur 1-4
Jami 7-10