UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  6 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  6 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  15 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  4 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  14 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  31 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтатди  16 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  24 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  327 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  4 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3

Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади Янгиликлар

Суперлига. "Бунёдкор" стадиони дарвоза тўсини "Бунёдкор" зарарига ишлади

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


Суперлига, 6-тур

"Хоразм" – "Бунёдкор" 0:0

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:00

Ҳакамлар: Никита Мустафин, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Диас Галеев

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Достон Раҳмонов

Комиссар: Абдулбосит Валихонов

"Хоразм": 12.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев, 7.Темурбек Исмаилов (18.Францис Нарх, 65), 9.Жасур Азимов (8.Хазратжон Турсунқулов, 65), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 15.Владимир Бубанья, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 44.Достонбек Турсунов, 88.Аброр Хўсинов, 94.Рустамжон Абдуҳамидов, 99.Шаҳром Самиев.

Захира: 1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 3.Равшанбек Султанов, 4.Фарруҳжон Иброҳимов, 10.Муродбек Бобожонов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 66.Илҳомжон Алижонов, 77.Суннатулла Абдуллажонов.

"Бунёдкор": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Николоз Мали, 4.Нажмиддин Нормуродов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Мартин Шролер (77.Музаффар Олимжонов, 59), 9.Имеда Ашортиа, 10.Расул Йўлдошев, 15.Марко Бугарин, 22.Азизбек Амонов (30.Сардор Абдунабиев, 87), 23.Асадбек Раҳимжонов, 74.Луис Качорри.

Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 5.Александр Зевадинов, 17.Оллоберган Каримов, 18.Наримжонжон Аҳмаджонов, 21.Носиржон Абдусаломов, 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқунбеков, .

Огоҳлантиришлар: Жасур Азимов 40, Николоз Мали 54, Достонбек Турсунов 78, Рустам Абдуҳамидов 89.



ЯНГИЛАШ



90+10. Ўйин тугади. "Бунёдкор" Суперлигада кетма-кет иккинчи ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади

90+9. ЗАРБАААААА! Муроджон Бобожоновнинг жарима майдонига кириб берган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! Францис Нарх яқин масофадан гол ура олмади.

90+5. ЗАРБАААА! Сардор Абдунабиев жарима майдонига кириб зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

90. Ўйинга 8 дақиқа қўшилди

89. Огоҳлантириш. "Хоразм". Рустам Абдуҳамидов

87. Ўзгариш. "Бунёдкор". Амонов ўрнига Сардор Абдунабиев тушди

81. Ўзгариш. "Хоразм". Самиев ўрнига Бобожонов

79. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Ашортиа ва Расул Йўлдошев ўрнига Каримов ва Тўрақулов тушди

78. Огоҳлантириш. "Хоразм". Достонбек Турсунов

76. Ўзгариш. "Хоразм". Жўраев ўрнига Шоаҳмедов тушди

76. Хавфли вазият! Абдуҳамидовнинг узатган тўпини Бугарин қайтариб юборди

72. ЗАРБААА! Чап қанотдан Расул Йўлдошевнинг ҳаволатиб узатган тўпини Луис Качорри боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! 

65. Ўзгариш. "Хоразм". Исмоилов ва Азимов ўрнига Нарх ва Турсунқулов тушди

61. УХХХ! Хавфли вазият! Захирадан тушган Олимжонов чап қанотдан жарима майдонига кириб зарба берди, хавфли, лекин ноаниқ! 

59. Ўзгариш. "Бунёдкор". Шролер ўрнига Олимжонов тушди

54. Огоҳлантириш. "Бунёдкор". Николоз Мали 

52. УХХХ! ЗАРБААА! Имеда Ашортианинг бурама зарбасидан кейин тўп дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойга тегиб қайтди!  

46. Иккинчи тайм бошланди!

46. Ўзгариш. "Хоразм". Аброр Хўсинов ўрнига Илҳом Алижонов тушди


45+3. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди.

42. ЗАРБА! Шролер томонидан йўллаган зарбадан кейин тўпни Қобулжонов ушлаб олди!

40. Огоҳлантириш. "Хоразм". Жасур Азимов

30. ЗАРБА. Ашортианинг жарима майдони яқинидан чап оёқда йўллаган зарбасидан кейин Қобулжонов ушлаб олди

27. Азизбек Амонов ҳужумда анча фаол ҳаракат қилмоқда, аммо самарали ҳаракат кам

22. Хавфли вазият! "Хоразм"нинг ҳужуми, Иминовнинг зарбаси билан тугади, тўп йўлига Ҳамробеков тўғаноқ бўлди

21. Аутга яқин жойда "Хоразм"да жарима тўпи, жарима майдонига узатилган тўпни Бугарин боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

18. ЗАРБА!! Яна "Хоразм"нинг ҳужуми, ўнг томонда Исмоилов тўпни жарима майдонига узатди, Самиевнинг узатган тўпини Рустам Абдуҳамидов дарвозага йўллади, яна Абдунабиев ўз ўрнида! 

15. Хавфли вазият! "Бунёдкор"нинг ҳужуми, Азизбек Амоновнинг чап томондан узатган тўпи дарвозабондан ўтиб кетди, шериклари ҳам унга ета олмади

3. ЗАРБА!!! "Хоразм"нинг ҳужуми, Абдуҳамидовнинг чап қанотдан узатган тўпини Самиев дарвозага йўллади, Ҳамидулло Абдунабиев тўпни қайтарди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
18 апр 23:10:41
SHAHZAD
Охирида устун Бунёдкорга фойдасига хам ишлади бумаса шарманда буларди уйин тугар чогида. Ано коравой устундан кайтган тупни "нима килишни билмай колди" ))
+1   
18 апр 22:09:54
Жалоладдин Мухаммадович✈
Umrbek Egamberganov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
79 минута Хорезм га пенальти бериш керак Эди трансляциядаги кутлар курсатмадиям шу вазиятни
Хоразм - Қасимов жамоалар ўйнаганда 100% голни қўл билан қайтариб сариқ берган
+1   
18 апр 20:59:14
Диёрбек мю
Хоразмда качон стадионда уйнар экан
+1   
18 апр 20:59:02
Диёрбек мю
Хоразмда качон стадионда уйнар экан
+1   
18 апр 20:19:01
Kaxramon Karriev
Яхши бир хужумчи гарак Хоразма, вазиятлани емон яратмади, олга
+1   
18 апр 20:17:43
Umrbek Egamberganov
79 минута Хорезм га пенальти бериш керак Эди трансляциядаги кутлар курсатмадиям шу вазиятни
+1   
18 апр 20:13:49
Fayzulloh
Necha marotaba to'sin bilan ustunga tegdi ekan
+1   
18 апр 19:59:14
Sodiq Nazarov
Бубаня ҳимояда турганида фақат тепадан пас бериш қанақа тактика дейилади камига Хоразм дарвозабони ҳам деярли 2 метр экан
+1   
18 апр 17:36:54
Абдугаффор . N
Хоразмни таркибиям чаккимас.
   
19 апр 06:47:59
FK Barselona
Umrbek Egamberganov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
79 минута Хорезм га пенальти бериш керак Эди трансляциядаги кутлар курсатмадиям шу вазиятни
Xuddi shunday men ham shu vaziyatni kutdim kutlar povtor kursatmadi.shubxali vaziyat edi
   
18 апр 22:17:48
Алёш ака
Тусин бн устун хибсга олинсин ва Хоразмга сургун қилинсин
   
18 апр 21:12:58
Ashraf 10
Championatni hamma o'yinlarini bunyodkorda o'tkazib qo'ya qolilar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика