UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  0 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  50 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  215 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  19 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  9 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Янгиликлар

Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Ҳакамлик бўйича россиялик экспертимиз барча баҳсли ҳолатларни синчиклаб ўрганди.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали) ўзининг профессионал ҳакамлар жамоаси билан биргаликда Суперлиганинг 7-тури ўйинларидаги баҳсли вазиятларни батафсил таҳлил қилди.


"Сўғдиёна" - "Андижон"

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайман, ВАРнинг вазиятга аралашмагани ҳам мақбул қарор. Тўқнашув (контакт)ни бошлаган томон "Андижон" ҳужумчиси ҳисобланади. "Сўғдиёна" ҳимоячиси биринчи бўлиб тўпга тегди, айни пайтда ҳужумчи тўқнашув (контакт) содир этишга уриниб, оёғини "суқди".

ВИДЕО


"Пахтакор" - "Шўртан"

ВАР вазиятга тўғри аралашди, натижада "Пахтакор" дарвозабонига қизил карточка кўрсатилиши ҳам тўғри қарор бўлди. У тўпнинг учиш йўналишини тўғри чамаламади ва жарима майдони ташқарисида қўллари билан ўйнади. "Шўртан" ҳужумчиси дарвозабон ёнида турган эди ва агар рақиб посбони қўлларини ишга солмаганда, у тўпни эгаллаб олиши мумкин эди.

ВИДЕО


"Насаф" - "Қизилқум"

Ўйинни давом эттириш тўғри қарор бўлди. Вазият анча оддий: "Қизилқум" ҳимоячиси тўпни рақиб футболчисига текказган ҳолда майдондан узоқлаштиришга уринди, тўп эса жамоадошининг танасига яқин турган қўлига тегди. Бу ҳолда қўлнинг жойлашуви иккинчи даражали аҳамиятга эга, чунки ўз жамоадошидан келаётган тўп қисқа масофада эди.

ВИДЕО


"Насаф" - "Қизилқум"

Такрорий лавҳалар ва ракурслар сифати яхши эмас. Фикримча, агар ВАРда бошқа такрорий вазиятлар бўлмаса, ҳолатга аралашмаслик тўғри қарор ҳисобланади (ҳакам аниқ хато қилганига далил йўқ). Тўпга биринчи бўлиб қайси футболчи ўйнаётгани кўринмаяпти. Умуман олганда, ҳакамнинг яхши позициясини ҳисобга олсак, унга ишонмаслик учун жиддий асос мавжуд эмас.

ВИДЕО


"Насаф" - "Қизилқум"

"Қизилқум" ҳимоячисига қўпол ўйин учун шубҳасиз сариқ карточка кўрсатилиши жоиз. Бу вазиятда қизил карточка ҳақида гапириш мушкул, чунки майдондан четлатиш учун асослар йўқ: ортиқча тажовуз ва бутсанинг таг қисми орқали қўполлик қилиш ҳолатлари кузатилмади, ҳимоячининг оёқлари букилган ва майса устида, ўйинчи "сирпаниб" ҳаракат қилмоқда ва подкатнинг оқибатларини юмшатиш учун барча ҳаракатларни қилмоқда. Бу эҳтиётсиз хатти-ҳаракат бўлиб, сариқ карточка билан жазоланиши лозим.

ВИДЕО


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика