Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин
17 окт 00:13
Янгиликлар
Рафинья "Реал"га қарши ўйнаши мумкин
"Барселона" футболчиси Рафиньянинг класикода ўйнаши эҳтимоли катта.
Футболчи 25 сентябрь куни "Овьедо"га қарши ўйин вақтида болдир мушакларини тортиб олганди. Аввалига унинг уч ҳафтани майдондан ташқарида ўтказиб юбориши айтилганди. Бу муддат тугаган бўлса-да, у ҳали ҳам умумжамоа билан шуғулланганича йўқ. Рафинья 18 октябрь куни "Жирона"га қарши ўйинда қатнашмаслиги кутилмоқда.
"Mundo Deportivo" маълумотига кўра, футболчининг бугунги тиббий текширув натижалари яхши натижалар берган. Бразилияликнинг 26 октябрь куни "Реал"га қарши баҳсда қатнашиши кутилмоқда. Лекин у бунинг учун 21 октябрда ЕЧЛдаги "Олимпиакос" билан ўйинни ўтказиб юбориши керак бўлади. Клубдагилар эса футболчининг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас.
Рафинья ушбу мавсумда ЛаЛигада 6 ўйинда 3 гол ва 2 ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар