

"Fichajes"нинг хабар беришича, сербиялик ҳужумчи "Барселона"нинг асосий мақсадига айланган. Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли Влахович аллақачон "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортган. Туринликлар 2022 йилда у учун 80 миллион евро тўлаганди. Таъкидланишича, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Влаховичнинг ўйин услубини жуда ёқтиради.

25 ёшли форвард ушбу мавсум барча мусобақаларда 10 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Унинг "Ювентус" билан келишуви 2026 йил ёзда тугайди.



