Пьянич Роналду билан боғлиқ вазият ҳақида: "На мураббийни, на футболчини айблаб бўлади"

Sherzod Nurmatov
6 окт 2026, 13:15
"Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич Турин клубидаги собиқ жамоадоши, ҳужумчи Криштиану Роналду атрофида юзага келган вазиятга муносабатини билдирди.

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш 27 сентябрь куни Миллатлар Лигаси доирасидаги Норвегияга қарши баҳсда (2:1) уни майдонга туширмасликка қарор қилганидан сўнг Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этган эди. Хабар қилинишича, Роналду терма жамоа сафида бошқа тўп тепмаслик тўғрисида қарор қабул қилган.

"Футболни севадиган барчамиз учун ҳозир содир бўлаётган воқеаларни кузатиш бироз оғир ва маҳзун. Бу ерда на мураббийни, на футболчини айблаб бўлади.

Албатта, мен Криштиануни жуда яхши биламан. У рақобат руҳи ўта кучли бўлган инсон. У ёш ҳақида ўйламайди, фақат ўзини қандай ҳис қилаётганига эътибор қаратади ҳамда ҳар қандай лаҳзада майдонга тушишга тайёр ўйинчи эканига доимо ишонади. Бироқ, эҳтимол, мураббий бошқача фикрлаётгандир ва биз буни ҳам ҳурмат қилишимиз зарур. Мен кимнидир айбдор деб айтолмайман. Барчамиз Криш билан худди у лойиқ бўлганидек, барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида хайрлашишларига умид қиламиз ва шуни истаймиз. Шу боис ушбу вазиятга ечим топилишига ишонаман", – деди Пьянич.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: A Bola

Сўнгги янгиликлар

Барча ›