"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди

Sherzod Nurmatov
24 окт 2025, 18:43
Мадридликлар марказий ҳимоячиси Дин Хёйсен жароҳатдан тикланди.

20 ёшли футболчи "Ювентус" ва "Хетафе"га қарши сўнгги икки ўйинни ўтказиб юборди, аммо "Барселона" билан бўлажак ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. "Diario AS" нашрининг хабар беришича, испаниялик футболчи жароҳатидан тузалиб, якшанба куни бўлиб ўтадиган "Эл Класико"да "қаймоқранглилар"га ёрдам беришга тайёр.

"Реал"нинг "Барселона"га қарши ўйини Ла Лиганинг 10-турида "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади ва ўйин Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади. Хаби Алонсо жамоаси турнир жадвалида 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда, "Барселона" эса 22 очко билан 2-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario AS