

"У қайтишга яқин, бироқ ҳали тўлиқ тайёр эмас. Унда танасининг хавфлироқ қисмида жароҳат бор эди...", – деди Гвардиола.

Ҳусанов АПЛнинг 5-тури доирасидаги "Арсенал" – "Манчестер Сити" (1:1) баҳсида жароҳат орттириб олган ва терма жамоанинг охирги йиғинида қатнашмаган эди.
Аввалроқ "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга сургани маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" АПЛ 9-турида сафарда "Астон Вилла" билан баҳс олиб боради. Учрашув 26 октябрь куни 19:00 да старт олади.



