UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  2 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  9 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  2 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  4 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   2 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  35 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  45 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  7 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  455

Ҳусниддин Нишонов операция қилинди Янгиликлар

Ҳусниддин Нишонов операция қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

"Айни кунларда Қарши шаҳрида мамлакат миллий чемпионатининг 4-тур баҳслари қизғин давом этмоқда. Футзал ишқибозлари эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда БМБ ўйинчиси Ҳусниддин Нишонов нега майдонда кўринмаётгани ҳақида сўрашмоқда.

Ҳусниддин Нишонов бир ҳафта муқаддам пойтахтимизда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Жиззахдаги тур олдидан унинг эски жароҳати яна безовта қила бошлаган эди. Ўзбекистон футзал федерацияси кўмаги ҳамда Тиббиёт департаменти тавсиясига биноан, Нишонов ўтган мавсумда Беларусда олган жароҳати жойидан операция қилинди.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. 

Ҳозирда Ҳусниддиннинг соғлиғи яхши, кайфияти ҳам юқори. Мутахассислар унинг тикланиш жараёнига тахминан бир ярим ой вақт кераклигини айтишмоқда.

Шу боис Ҳусниддин Нишонов терма жамоамизнинг VI Ислом бирдамлик ўйинларидаги иштирокида ёрдам бера олмайди. Аммо Осиё Кубоги-2026 финал босқичига қадар у ўз спорт формасини тўлиқ тиклаб олишига умид қилинмоқда", – дейилади ЎФФ хабарида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика