UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  5 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  17 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  8 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  236 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0

Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди Янгиликлар

Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди

Гана терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Комор ороллари терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва мусобақанинг финал босқичига йўл олди.

Гана жамоаси 10 турдан сўнг 25 очко тўплаб, "I" гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Бу Гана терма жамоаси учун бешинчи Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Уларнинг энг яхши натижаси — 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган мусобақада қайд этилган, чорак финал.

Шу тариқа, Гана Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган 21-жамоа бўлди. Аввалроқ мусобақада иштирок этиш имконига эга бўлган жамоалар қуйидагилар эди: Мексика, АҚШ, Канада (мезбон сифатида), Япония, Эрон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Ўзбекистон, Янги Зеландия, Аргентина, Эквадор, Бразилия, Колумбия, Уругвай, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср ва Жазоир.

2026 йилги жаҳон чемпионати тарихда илк марта 48 та терма жамоа иштирокида ўтказилади. Турнир 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
13 окт 12:06:19
ishqivoz
Noyabrda Afrika olmoslari Misr bn oʻynaymiz. Kn natijaga qarab Eron yoki kabo verdi bn oʻynaymiz. Keyingi yil marokash va gana bn oʻyinlar tashkillashtirilsa zoʻr boʻlardi
   
13 окт 11:05:56
Ziyodilla Sharipof
Бугун Кабо верде чикса керак.
   
13 окт 09:38:33
Отабек Мазаидов
Африка минтақасининг кучли терма жамоалари билан ҳам ўртоқлик учрашувларини ўтказиш керак миллий терма жамоамиз...
   
13 окт 09:21:12
NEWS 24
Shunday tez jamoalar bilan oynab Turish kerak
championat.asia
Яндекс.Метрика