Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"

Administrator
22 окт 2025, 00:45
"Насаф" бош мураббийи йирик мағлубиятга изоҳ берди.

Осиё Чемпионлар Лигаси Элит 3-туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" (4:1) учрашувидан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун “Шабаб Ал Аҳли” биздан кўра ҳар томонлама яхшироқ ўйин кўрсатди. Улар ғалабага муносиб эди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун бизнинг ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режалаштирган ишларимиз тўлиқ амалга ошмади", -деди Рўзиқул Бердиев.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›