UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Осиёнинг барча энг яхши ёш футболчисини биласизми, улар орасида ўзбекистонлик ўйинчи ҳам бор  1 02:00Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"га 5та гол урди  11 01:47А Серия. "Рома" ўз уйида "Интер"га мағлуб бўлди, Шомуродов майдонга туширилмади  15 01:01Влахович АПЛ клубига ўтиши мумкин?  0 00:32"Реал" ва "Манчестер Сити" Италия терма жамоаси ўйинчиси учун курашмоқда  0 23:20Френки де Йонг мушакдаги дискомфорт сабаб "Севилья" билан ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 22:59РПЛ. "Рубин" Нижний Новгородда "Динамо" томонидан тор-мор этилди  1 22:45Камолиддин Тожиев "Ал-Шорта"га қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди?  9 22:36АПЛ. Салаҳ ва Жонснинг голлари "Ливерпуль"га "Челси" устидан ғалабани тақдим этди  20 22:08Виталий Левченко: "Замонавий футболда натижа биринчи ўринга қўйилади. Чиройли футболдан маъно йўқ"  14 21:49Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда мағлубиятга учради, Юсупов сариқ карточка олди  1 21:33Сергей Лушчан: "Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Ҳисобда олдинга чиқиб олиш, биз учун "трагедия"га айланмоқда"  3 21:18Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леганес"га қарши баҳсда иродали ғалабага эришди  2 21:10Денис Коростиченко: "Бу ғалабага қадар кўп меҳнат қилгандик. Ўйин услубимизни ўзгартиришга мажбур бўлдик"  1 20:52"Реал" "Олтип тўп"нинг Винисиусга берилишига ишончи комил. Клуб бошқа вариантларни кўрмаяпти  9

Евро-2024. Австрия Нидерландияни ер тишлатди ва биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди Янгиликлар

Евро-2024. Австрия Нидерландияни ер тишлатди ва биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўлланма олди

Европа чемпионати "D" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Нидерландия — Австрия учрашуви бўлиб ўтди.


Евро-2024. Гуруҳ босқичи. 3-тур

Нидерландия — Австрия 2:3 (ТУГАДИ)

Ҳакам: Иван Кружлиак (Словакия)

Гол: Дониелл Мален (автогол) 5, Коди Гакпо  46, 1:1, Романо Шмид 59, 1:2, Депай 75, 2:2, Забицер 80, 2:3

Нидерландия: Барт Вербрюгген, Лютсхарел Гертрейда, Вирджил ван Дейк, Натан Аке, Стефан де Врей, Мемфис Депай, Коди Гакпо, Тиджани Рейндерс, Йоей Верман ( 7. Симонс, 34), Дониелл Мален, Йерди Схаутен.

Захира: 13. Бейло, 25. Бергвейн, 17. Блинд, 19. Бробби, 15. Ван де Вен, 9. Вегхорст, 8. Вейналдум, 26. Гравенберх, 22. Дамфрис, 3. Де Лигт, 21. Зиркзее, 20. Матсен,23. Флеккен, 12. Фримпонг

Австрия: Патрик Пенц, Максимилиан Вёбер, Штефан Пош, Николас Зайвальд, Марко Арнаутович, Александер Прасс, Марсель Забитцер, Флориан Гриллич Филипп Линхарт, Романо Шмид Патрик Виммер 

Захира: 24. Вайман, 11. Грегорич, 26. Грюль, 21. Данилюк, 4. Дансо, 22. Зайдль, 17. Каинц, Қ  1. Линднер, 16. Мвене, 3. Траунер, 12. Хедль, 25. Энтруп

Огоҳлантириш: Штефан Пош (Австрия) 31, Патрик Виммер (Австрия) 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

87. Бу Европа чемпионати. Зерикарли ўйин деган нарса бу чемпионат учун бегона.

85. ЗАРБААА. Вегхорстнинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Шунчаки ўйин ёнмоқда. 

80. ГОООООООООООООООООЛ. Бу Австрия нималар қилиб ташлаяпти? Забицер жарима майдончаси ичида жамоадошидан тўпни қабул қилиб олиб кучли зарба билан дарвозага тўпни михлади. 

77. Ҳакамни ўзи бориб кўради. Гол инобатга олинди. 

75. ГОООООООООООООЛ. Депай ҳисобни тенглаштирди. У юқоридан Вегхорстнинг сай ҳаракатларидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ҳакам эса голни ҳисобга олишга шошилмади. У ВАРни тинглади ва голни инобатга олди. 

66. ЎЗГАРИШ. Нидерландия,Аке ўрнига ван де Вен, Рейндерс ўрнига Вейналдум, Мален ўрнига Вегхорст тушди.

64. ЎЗГАРИШ. Австрия, Романо Шмид ўрнига Баумгартнер, Патрик Виммер ўрнига Лаймер, Флориан Гриллич ўрнига Кверфельд, тушди.

59. ГОООООООООООООООООЛ. Бу қандай терма жамоа, мағлуб бўлишни истамаётган Австрия ҳисобда олдинга чиқиб олди. Флориан Грилличнинг ажойиб узатмасини Романо Шмид боши билан голга айлантирди, 1:2 

56. Параллел равишда кетаётган ўйинда Франция Польша дарвозасини ишғол қилди. Бу ўйин матнли трансляцияси

48. Ҳаммаси жойида. Нидерландия ўйинга қайтди. Куман танаффусдан шогирдларига яхшигина ширин гапларни айтган кўринади. 

46. ГООООООООООООООООООЛ. Нидерландия иккинчи бўлимни ҳисобни тенглаштириш билан бошлади. Жамоадошидан тўпни қабул қилиб олган Гакпо аниқ зарба билан дарвозанинг узоқ бурчагига жойлади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Тўп назорати Австрияда. Улар шошмаяпти ва анча хотиржам. 

40. Мален ёриб кирди ва тўпни жамоадошига узатди. Австрия ҳимоячилари тўпни яхши блоклади. 

37. ЗАРБААА. Австрия футболчис Забицердан ажойиб зарба. Нидерландиялик посбонга сейв учун тасанно

34. ЎЗГАРИШ. Нидерландия, Йоей Веермен ўрнига Хави Симонс тушди. Куман ўйинни ўзгартиришни истамоқда. 

33. ОГОҲЛАНТИРИШ. Австрия, Патрик Виммер

31. ОГОҲЛАНТИРИШ. Австрия,Штефан Пош

29. ЗАРБААА.Австриядан ҳужум. Забицернинг зарбаси рақиб ҳимоячисига тегди. Зарба ҳақиқатдан кучли чиқди. 

22. ЗАРБААА. Маленда айбини ювиш учун имконият бўлди. Унинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. 

15. Австрия яна ҳужумга ўтди. Забицер анча фаол. 

10. Нидерландия ҳисобни тенглаштириш учун бор кучини ишга соляпти. Австрия ҳам бўш келмаяпти.

5. ГООООООООООООООЛ. Австрия яна ўша чап қанотдан кириб борди ва Прасс тўпни жарима майдончаси ичига узатаётган вақтда тўп нидерландиялик футболчи Маленга тегиб дарвоза тўрига бориб тушди. 

1. Австрия  илк дақиқадан ҳужумга ўтди. Чап қанотдан амалга оширилган ҳужумга аниқлик етишмади. 

- Ўйинга старт берилди. 

- Навбат икки жамоа мамлакати мадҳияларига. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика