UZ

Сўнгги янгиликлар

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  230 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим" Янгиликлар

"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (2:1) Бразилия терма жамоаси сардори Диего сайтимизга интервью берди.

"Ажойиб финал бўлди. Аргентина зўр ўйин кўрсатди, буни кутгандик. Жуда қийин ўйин бўлди. Олдинга ўтишда ва ҳимояланишда яхши ҳаракат қилдик. Биз яхши ўйнашимиз шартмасди, балки ғалаба қозонишимиз керак эди. Ва биз шундай қилдик.

"Олтин тўп" соҳиби бўлганимдан хурсандман. Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга расмий ўйин ўтказмаган ҳолда ташриф буюрдим. Ҳатто чап оёғимдан фойдалана олмасдим. Шифокорлар менга эҳтиёт бўлиш кераклигини айтишди, чунки ҳали тўлиқ тузалмагандим. Шу тариқа, гуруҳ босқичини жуда эҳтиёткорлик билан ўтказдим. Плей-офф босқичида эса оёғим анча ўзига келди ва шикастланганимни унутиб қўйдим. Бразилия ўз тахтига қайтишига ёрдамим текканидан хурсандман.

Умуман олганда, ажойиб турнир гувоҳига айландик. Мундиал давомида шаклланиб бораётган янги жамоаларни кўрдик. Менимча, футзалда жамоаларнинг даражаси борган сари тенглашмоқда", деди Диего.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўз тарихида олтинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.

Диего эса мундиалнинг энг яхши футзалчиси деб топилди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика