UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  1 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  1 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  8 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17

"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим" Янгиликлар

"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати финалида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (2:1) Бразилия терма жамоаси сардори Диего сайтимизга интервью берди.

"Ажойиб финал бўлди. Аргентина зўр ўйин кўрсатди, буни кутгандик. Жуда қийин ўйин бўлди. Олдинга ўтишда ва ҳимояланишда яхши ҳаракат қилдик. Биз яхши ўйнашимиз шартмасди, балки ғалаба қозонишимиз керак эди. Ва биз шундай қилдик.

"Олтин тўп" соҳиби бўлганимдан хурсандман. Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга расмий ўйин ўтказмаган ҳолда ташриф буюрдим. Ҳатто чап оёғимдан фойдалана олмасдим. Шифокорлар менга эҳтиёт бўлиш кераклигини айтишди, чунки ҳали тўлиқ тузалмагандим. Шу тариқа, гуруҳ босқичини жуда эҳтиёткорлик билан ўтказдим. Плей-офф босқичида эса оёғим анча ўзига келди ва шикастланганимни унутиб қўйдим. Бразилия ўз тахтига қайтишига ёрдамим текканидан хурсандман.

Умуман олганда, ажойиб турнир гувоҳига айландик. Мундиал давомида шаклланиб бораётган янги жамоаларни кўрдик. Менимча, футзалда жамоаларнинг даражаси борган сари тенглашмоқда", деди Диего.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси ўз тарихида олтинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.

Диего эса мундиалнинг энг яхши футзалчиси деб топилди.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика