UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  23 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

Сергей Лушчан: "Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Ҳисобда олдинга чиқиб олиш, биз учун "трагедия"га айланмоқда" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Ҳисобда олдинга чиқиб олиш, биз учун "трагедия"га айланмоқда"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан сўнг "Лочинлар" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз рақибдан кутган ўйин бўлди. Рақиб бугун ўзининг кучли жиҳатларини намойиш эта олди. Хулосалар икки хил. Биз бир ярим тайм давомида тайёрлаган барча режамизни амалга ошира олдик. Шу вақт ичида жуда яхши ўйнадик. Стандарт вазиятлар биз учун пенальтидек бўлиб қолди. Менинг фикримча, бизнинг жамоамизда 4-5 нафар футболчи иккинчи қаватда жуда яхши ўйнай олишади, аммо ўйинда стандартдан гол ўтказиб юборяпмиз. Гол уришимиз билан ўйинимиз ёмонлашиб бормоқда. Биз биринчи бўлиб гол урмаслигимиз керак экан, бу биз учун "трагедия"га айланмоқда. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин эса яна ўйинга қайтмоқдамиз. Бу руҳиятга боғлиқ. Ушбу муаммони ҳал этишга кўп маротаба ҳаракат қилдик, аммо бефойда. Гол уришимиз билан ҳимояга ётиб оляпмиз. Натижадан қониқдим, сабаби икки жамоа ҳам бугун муносиб ўйин намойиш этди. Тенг курашли ўйин бўлди бугун", - деди Сергей Лушчан.

- Жамоангиз ўтказиб юборган тезкор гол ўйинга қанчалик таъсир ўтказди?

- Албатта. Биз биринчи дақиқадаёқ гол ўтказиб юборишимиз керак экан(ҳазил тариқасида). Муҳими, биринчи бўлиб гол урмаслик. Машғулотларда ушбу жиҳат устида ишлашимиз керак. Гол уришимиз ва ҳисобда олдинга чиқиб олишимиз билан дарҳол ҳимояланмоқдамиз. Ушбу муаммонинг ечимини топа олмаяпман. Менинг мураббийлик иқтидорим ушбу масалани ҳал этишга етмаяпти.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика