"Рома", "Марсель", ПСВ ва "Женоа" собиқ футболчиси фаолиятини якунлади
18 окт 2024 16:15
Янгиликлар
"Рома", "Марсель", ПСВ ва "Женоа" собиқ футболчиси фаолиятини якунлади
Кевин Стротман профессионал фаолиятини якунлади.
34 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Женоа"да ўтказди. У А Серияда 27 та ўйинда 2 та голли узатмани амалга оширди.
Стротман фаолияти давомида "Спарта" (Роттердам), "Утрехт", ПСВ, "Рома", "Марсель", "Кальяри" ва "Женоа" каби клубларда ўйнади.
У Нидерландия терма жамоаси сафида 46 та учрашувда майдонга тушиб 3 та гол урган.
"Фаолиятим якунига етди. Футболга раҳмат", – деб ёзди Кевин Стротман ижтимоий тармоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар