Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади
29 сен 16:40
Янгиликлар
Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади
Бир қарашда, ваҳима қиладиган нарса эмасдек, кўпчилик буни сезмаган бўлса ҳам ажаб эмас. Аммо, лекин, бироқ... Балки нидерландиялик жаҳон даражасидаги юлдуз бўла олмагандир, лекин у ҳақида икки оғиз фикр билдиришга лойиқ фаолият эгаси билан хайрлашяпмиз.
Тўғри, у бир қарашда бирорта катта соврин ютмаган, фақатгина Германия кубоги ҳамда Бельгия чемпионати ғолиблиги билан мақтана олади, терма жамоада ҳам у муҳим футболчилар сирасига кирмасди. Бироз бесўнақай, техника билан келиша олмайдиган, аммо майдонда ҳар 113 дақиқада гол ёки голли узатма етказиб бера олган. Энди эса эътиборингизни қаратишингизни сўраймиз, бу каби кўрсаткич Радамель Фалькао, Оливье Жиру ва Дэниель Старриж сингари ҳужумчилардан ёмон эмас.
Дост "Эммен", "Хераклес", "Херенвен", "Вольфсбург", "Спортинг" (Лиссабон), "Утрехт" ва НЕК каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Дост чинакам ҳужумчи эди: комбинацияларда иштирок этиш унга қизиқ эмас эди, фақатгина жой танлаш ва ҳужумни якунлаш. Фаолияти давомида у бир учрашув давомида тўпга бор йўғи 13 марта теккан, лекин шунда ҳам хет-трик расмийлаштира олган. Шунингдек, Дост ўзига хос серияси билан мақтаниши мумкин: у кетма-кет 45 та голини бир (биринчи) тегиниш билан урган. Энди бир ўйлаб кўринг, қаторасига 45 та гол – уларнинг барчасида зарбага ҳеч қандай тайёргарлик бўлмаган ҳамда биринчи тегинишдаёқ тўп дарвозага йўлланган.
XXI асрда фақатгина етти футболчи боши билан Достдан кўра кўпроқ гол урган – қаҳрамонимиз фаолиятидаги 68 та голини бош билан зарба орқали уришга муваффақ бўлган.

Шунча "кароматлари" камдек, Бас яна ўта ишончли пенальтичи ҳам ҳисобланади. Дост профессионал даражада камида 20 бор пенальти тепганлар рейтингида муваффақиятли уринишлар фоизи бўйича ТОП-5га киради:
1. Ле Тиссье – 97,9% пенальтини голга айлантирган
2. Симау Саброза – 95,5%
3. Рауль Хименес – 95,2%
4. Бенталеб – 95,2%
5. Бас Дост – 94,8%
Айтиб улгурганимиздек, машҳурлик чўққисига чиқа олмаган, кўплаб совринларни ютмаганига қарамай, ўзига хос бомбардир бутсаларини михга илди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар