UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43Бундеслига. ​"Бавария" – "Боруссия Д". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 20:39АПЛ. "Фулхэм" – "Арсенал". Таркиблар маълум!  0 20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  1 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 1:1 (матнли трансляция)  12 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  42 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  16 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1

Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг Эквадор термаси устози Феликс Санчес истеъфога чиқарилди Янгиликлар

Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг Эквадор термаси устози Феликс Санчес истеъфога чиқарилди

Испаниялик Феликс Санчес Бас энди Эквадор терма жамоаси бош мураббийи эмас.

Эквадор футбол федерацияси Америка Кубоги чорак финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан бир неча соат ўтиб мутахассис билан хайрлашганини эълон қилди. Асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, пенальтилар сериясида аргентиналиклар кучлироқ чиқди (4:2).

"Бугун бош мураббий Феликс Санчес Бас билан шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришилди. Феликс ва унинг мураббийлар штабига меҳнати ва профессионаллиги учун миннатдорлик билдирамиз ва келажакдаги лойиҳаларида муваффақиятлар тилаймиз", – дейилади федерация баёнотида.

48 ёшли испаниялик мутахассис Эквадор терма жамоасини 2023 йилнинг март ойидан буён бошқариб келаётганди. Бас бошчилигида терма жамоа 19 учрашувдан 10 тасида ғалаба қозонди, 6 марта мағлубият аламини тотиб кўрди ва 3 бор дуранг ўйнади.

Феликс Санчес ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш. У бир неча йил мобайнида Қатар мамлакатида фаолият юритиб, терма билан 2019 йилда Осиё Кубогида зафар қучган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика