UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  0 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  1 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  5 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"

Суперлига 26-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" (2:0) учрашувидан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин ҳақида фикр билдиришдан олдин бугун ўз касб байрамларини нишонлаётган Республикамиздаги барча ички ишлар ходимларини жамоамиз номидан табриклайман. Футбол ўйинлари тинч ўтаётгани учун уларга алоҳида раҳмат айтиб қоламиз. Энди ўйинга келадиган бўлсак, жуда оғир учрашувни ўтказдик. Баҳсни яхши бошладик, ҳаммаси назоратимиз остида ўтди. Рақиб кўпроқ қарши ҳужумларга таяниб ўйнади. Дарвозабонимизга ҳам раҳмат, икки-уч вазиятда муқаррар голдан қутқарди. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач, бизнинг футболчилар ҳам бехавотир ўйнай бошлашди. Хотиржамликка берилдик. Таблога қарамасдан ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Кўп вазиятларга эга бўлдик. Агар эртароқ гол урганимизда балки осон бўлармиди. Шунга қарамай ғалаба қозонганимиздан хурсандман ва барча ишқибозларимизни табриклайман.

- "Навбаҳор" битта кам қолиши жамоангиз ғалабасига туртки бўлдими?

- Албатта, бу ҳам устунлик берди. Лекин вазият ҳар доим ҳар хил бўлади. Битта кам қолиб ютиб кетганларни ҳам кўрганмиз. Шу боис ўзимизни эркин қўйиб юборишимиз керак эмасди. "Навбаҳор"да индивидуал кучли футболчилар бор, уларнинг борлиги жамоа бир киши кам ўйнаётганини умуман билдирмади.

- Ишқибозларда Баҳром Ҳайдаров яхши ўйнаб турган футболчиларни алмаштиряпти деган тасаввур пайдо бўлган. Масалан, Аслиддин Тоштемиров, Шоҳруҳ Гадоев каби футболчилар яхши ҳаракат қилаётганди.

- Футболчилар яхши ўйнаб турган бўлиши мумкин, чунки мухлис асосан футболчи тўпга эгалик қилганида уни кўришни бошлайди. Футболчи тўпсиз ҳолатда нима қиляпти, бунга кўпчилик қарамайди. Биз мураббийлар эса ҳаммасини назорат қилиб боришга ҳаракат қиламиз. Ўрта чизиқни кучайтиришни мақсад қилдик, шу боис футболчиларни алмаштирдик. Мени хурсанд қилаётган томони жамоамизда рақобат борлиги ва ҳамма футболчилар бирдек ўйнашга ҳаракат қилмоқда.

- Бугун "Нефтчи" ютди, эртага "Насаф" ўйнайди. Сизнингча, ким чемпион бўлади?

- Ҳар ўйиндан кейин шу савол бериляпти. Кўппчилик "Нефтчи"нинг тақвимини кўриб осон деб ўйлаяпти. Менимча, унақа эмас. "Насаф"да ҳам тақвим осон эмас. Яққол фаворит йўқ деб ўйлайман, жамоаларнинг имконияти 50/50. Кураш охирги тургача давом этса керак.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика