Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди
14 июл 14:34
Янгиликлар


Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди
"Байер"нинг швейцариялик ярим ҳимоячиси Гранит Жака Саудия Арабистони чемпионатининг "Неом" жамоасига ўтиш бўйича оғзаки келишувга эришди.
Бу ҳақда "Sky Sport Deutschland" журналисти Флориан Плеттенберг маълум қилди.
"Неом" Жакани 6 миллион евро эвазига сотиб олишни режалаштирмоқда. Футболчи йилига 10 миллион евро олади.
Германия чемпионатининг сўнгги мавсумида Жака 33 ўйинда майдонга тушиб, 2 та тўп киритган ҳамда 7 та голли узатмани амалга оширган эди.
Маълумот ўрнида, айни пайтда "Неом" таркибида Марцин Булка, Аҳмад Ҳегази, Саид Бенраҳма, Александр Ляказетт каби юлдузлар бор.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар