UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  0 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  2 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  11 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  0 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  9 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  5 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  1 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  2 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  18 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  16 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6

"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди

МЮнинг трансфер сиёсати бир неча йиллардан буён нафақат мухлислар, балки клуб афсоналари орасида ҳам жиддий саволлар туғдирмоқда.

Масалан, Пол Скоулз жамоанинг ёзги ҳаракатларидан норозилигини билдирди. У Расмус Хойлунд 2023 йилда 20 ёшида жамоага келиб қўшилгани ва ягона ҳужумчи сифатида катта босим остида бўлганини таъкидлади. Энди клуб ёш ҳужумчи Беняьмин Шешкони сафига қўшиб, худди шу хатони такрорлади.

"Хойлундга қаранг, йигит ҳозир 22 ёшда, жамоага 20 ёшида қўшилган. "Манчестер Юнайтед"да фақат бир нафар марказий ҳужумчи бор ва барча босим унга тушди. У муваффақиятсизликка учради. Аста-секин жамоага қўшилиши, аввал бошланғич таркибда, кейин захирадан майдонга тушиши керак эди. Жамоада уч ёки тўрт нафар форард бўлиши керак.

Улар бу ёзда нима қилишяпти? Биттаси билан хайрлашиб, бошқасини сотиб олишяпти — жуда ўхшаш, амалда бир хил футболчини! У 22 ёшда. Ёмон бошламади ва ўсиб бораётгани кўриниб турибди. Бироқ бунда соғлом фикр қани?", – деди Скоулз "The Good, The Bad and The Football" подкастида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+2   
16 окт 15:36:58
From Earth
Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"
Админлар, сўнги пайтда анча кайфга берилиб кетяпсизлар. Битта мақолани қайтариб жойлаш, имловий хатолару нотўғри маълумот бериб зерикмаяпсилару лекин сайтни сифатани туширяпсизлар. Буни устига оғзи шалоқ шилталарни блокламасдан сайтни молхонага айлантиряпсизлар
   
18 окт 11:32:04
Ўзбек футболининг муҳлиси
Қизил иблисларнинг Сариқ иблиси
championat.asia
Яндекс.Метрика