UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  0 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  3 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  13 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  98 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  13 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Динамо" – ОКМК баҳси якунига етди.

Суперлига

19-тур

"Динамо" – ОКМК 1:0

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 19:00

Гол: Анвар Ҳожимирзаев (Маҳмуд Маҳамаджонов) 47' 

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Акмал Гиясов

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Владислав Сейтлин

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Дилдора Рустамова

Комиссар: Маъмур Султонов

"Динамо": 27.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов (16.Ричард Фрайдей, 70), 10.Анвар Ҳожимирзаев (9.Миржаҳон Мираҳмадов, 85), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (88.Марко Станоевич, 64), 25.Ойбек Ўрмонжонов (23.Беҳрузбек Облақулов, 70), 55.Дмитрий Плетнёв, 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Захира: 13.Равшан Ягудин, 4.Акбар Абдирасулов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 22.Улуғбек Абдуллаев.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акрам Комилов (16.Наоки Сенага, 63), 4.Миржамол Қосимов (99.Асадбек Собиржонов, 63), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдор Бегимов, 83), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Рубен Санчес, 18.Иброҳим Йўлдошев (77.Нодир Абдураззоқов, 52), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Ажак Риак (8.Азиз Холмуродов, 52).

Захира: 88.Ҳамидулло Абдунабиев, 17.Сардор Мирзаев, 19.Аҳмадулло Муқимжонов, 30.Аброр Саримсоқов.

Огоҳлантириш: Миржамол Қосимов (57).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Ууух! Собиржоновнинг кучли зарбасига сал аниқлик етишмади.

90+3. Маҳмуд Маҳамаджоновнинг тўп йўқотишидан сўнг Холмуродов ичкарига пас узатишга уринди, аммо Ўрозов бунга қаршилик қилди. 

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди. 

88. Ууух! Облақулов бир ҳимоячини ортда қолдириб, яхши позицияга чиқиб борди ва шериги Фрайдейга пас бермасдан, тўпни ҳимоячига қарата тепди. 

87. Собиржонов тўп учун кураш чоғида Ўрозовга нисбатан қоидани бузди.

85. "Динамо"да ўзгариш: Ҳожимирзаев ўз ўрнини Мираҳмадовга бўшатиб берди. 

83. ОКМКда алмаштириш: Аҳмадалиев ўрнига Бегимов майдонга тушди. 

80. "Динамо" мухлислари – "Оқ армия" жамоадан яна битта гол сўрамоқда. 

76. Абдураззоқов жарима майдончаси ичида Маҳамаджонов билан туртилди. "Динамо" вакили пенальти сўрамоқда. Ҳакам эса "йўқ" деди.

74. Облақулов ҳимоячи билан курашда йиқилди ва ётган ҳолда дарвоза томон зарба йўллади. Тўп Илёсовнинг қўлларида. 

72. Зарба! Холмуродовнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўпни Неманов илиб олди. 

70. "Динамо"да 2 та алмаштириш: Ўрмонжонов ўрнига Облақулов, Қодирқулов ўрнига Фрайдей туширилди. 

69. "Динамо" аъзоси Жумабоевга тиббий ёрдам кўрсатилди. Футболчилар вазиятдан унумли фойдаланиб, сув ҳўплаб олмоқда. 

67. Зарба! Ҳожимирзаевнинг пасидан сўнг Ўрмонжонов олдинга интилди ва тўпни чапга қайирган ҳолда зарба йўллади, Илёсов ўз ўрнида! 

64. "Динамо"да ўзгариш: Абдусаломов ўрнига Станоевич учрашувни давом эттиради. 

63. ОКМКда 2 та алмаштириш: Қосимов ўрнига Собиржонов, Комилов ўрнига Сенага баҳсга қўшилди. 

62. Қосимовнинг ичкарига ошириб берган тўпи Кучеренко томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

61. Жумабоев жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Ғиёсовни йиқитди. 

59. Тўхтахўжаевнинг яхши узатмасидан кейин Холмуродов тўпни тўхтатди, бироқ ҳимоячи қаршилигига учради. "Динамо" вакили тўпни узоқлаштирди. 

57. Қосимов Ратиньога нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

56. Ууух! Қосимовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Ўлмасалиев яқин масофадан дарвозага кирита олмади. 

52. ОКМКда 2 та ўзгариш: Риак ўрнига Холмуродов, Йўлдошев ўрнига Абдураззоқов майдонга тушди. 

51. "Динамо" голдан сўнг "гиперфаол" режимини ёқди. Кетма-кет босим уюштирилаётгани учун ОКМК ҳимоячилари жуда қийналмоқда. 

49. Гол VAR томонидан ўрганиб чиқилди ва ҳисобга олинди. 

47. ГОЛ! Ҳимоячи Йўлдошев тўпни тўхтата олмагани оқибатида у Ҳожимирзаевга қадар етиб келди ва ҳужумчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвоза бурчакгини нишонга олди – 1:0!  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Ўрмонжонов ҳимоячилар амалга оширган узун пасдан сўнг тўп томон интилди, бироқ Илёсов дарвозани тарк этган ҳолда тўпни "аут"га тепиб юборди. 

39. Тўхтахўжаев катта тезликда югуриб келиб, Абдусаломовга нисбатан қўпол ўйнади, ҳакам ҳуштаги чалинди. 

37. Зарбаа! Ратиньо жамоадоши билан паслашиб, ичкарига кириб борди ва чап оёқда дарвозани пойлашга ҳаракат қилди, ноаниқ. 

33. Зарбааа Ажак Риааак! Жанубий суданлик ҳужумчи мезбонлар ҳимоячисининг "совғаси"дан унумли фойдалана олмади. Жумабоев адашиб унга пас берганди, ҳужумчи чамаси 14 метрдан ноаниқ зарба берди. 

31. Ууух! Санчеснинг пасидан сўнг Ғиёсов яқин масофадан кучли зарба йўллади, Неманов зарбани бартараф этди! 

28. Зарбаа! Ратиньонинг узоқдан берган зарбаси сал ноаниқ кўриниш олди.  

28. Қосимов Ратиньони йиқитгани учун жарима зарбаси белгиланди. 

25. Ууух! Хуршид Ғиёсов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ерлатиб ўнг томонга зарба берди, бироқ Неманов самарқандликларни голдан қутқарди! Аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини ҳам кўрсатди. 

22. Зарбаа! Ўрмонжоновнинг узатмасидан кейин Жумабоев бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

21. Анвар Ҳожимирзаев жарима майдончаси ичига ёриб кирди, аммо сўнгги лаҳзада Комилов жамоаси жонига ора кириб, тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. 

18. Зарбааа! Ўрмонжонов амалга оширган бурчак зарбасидан сўнг тўп Ўрозовга етиб келди, у боши билан Қодирқуловга пас берди, унинг яқин масофадан берган зарбасига эса аниқлик етишмади.  

17. Миржамол Қосимовнинг ичкарига ошириб берган тўпи зарбага айланиб кетди, аммо барибир йўналиш нотўғри бўлди.

16. Мезбонлар тўпни назоратда ушлаб туриб, ҳужумда имконият изламоқда. 

13. Қосимов майдон марказига яқин ҳудудда Плетнёвга нисбатан қоидани бузди. 

11. Қодирқулов ортдан туриб Аҳмадалиевга нисбатан қўполлик ишлатди. 

10. Санчес тўп учун кураш вақтида Маҳамаджоновни йиқитди. 

8. Ўрозов узун пас орқали жарима майдончаси ичидаги Маҳамаджоновни тўп билан таъминлади, у эса тўпни ҳужумчига узатди. Шу пайтда офсайд борлиги эълон қилинди. 

6. Эътиборлиси, бугун ОКМК ҳужум марказида Ажак Риак ҳаракат қилмоқда. У узоқ вақт асосий таркибда тушмаганди. Шунингдек, захирада бир неча йил жароҳатини даволаган Сардор Мирзаев бор. 

4. Зарба! Маҳмуд Маҳамаджонов олис масофадан чап оёқда дарвозани нишонга олишга уринди, ерлатиб берилган зарба сал ноаниқ кетди.  

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:00 да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+3   
16 авг 21:26:36
JAFAR FC QIZILQUM
OLQISHLAR DINAMOGA.
NAKDAUNLI G'ALABA BILAN TABRIKLAYMIZ QO'SHNILARNI
+3   
16 авг 21:25:58
db_076
Динамонинг иштахаси карнайку, хар кандай жамоани ютиб юборай дейдия, самаркандлик дустларимизни мухим галаба билан табриклайман!!!
+3   
16 авг 19:19:22
®
ОКМК даги "ок бола" га "калпок" борми. На техника на уйин бор... Косимовни "пул ювиш" идиши
+3   
16 авг 18:50:26
Manchester City Championes
Динамога омад ютамиз
+2   
16 авг 22:24:22
Фарход
Насаф, Шуртанга ёрдам тарикасида ютказиб беради, ёки дуранг уйнайди деб уйлаган эдим, йуууук ютди. Шуртан 1 таймга кучи етди. 1-чи лигага (про-лига ) тушиб кетади шу кетишда Шуртан. { шу Шуртан билан Маш'ални бирлаштириб супер клуб тузса булмайдими, а то супер лигада колиш учун курашади иккаласи хам } бир пайтлар Маш'ал зур кетаётган эди, Насаф билан алмаштирилиб мана Насаф неча йиллардан бери совриндор клубга айланди.
+2   
16 авг 21:28:47
Vidich
Negativ fikrlash bo'yicha jahon chempioni bo'lsak kerak. Oxirgi marta qachon bunaqa qiziganini eslolmasa kerak hech kim chempionatni. Maza qilib tomosha qil o'yinni, nimalardir demasdan
+2   
16 авг 20:08:02
Фарход
Гооооооооооол гооооооооол
+2   
16 авг 19:19:30
®
ОКМК даги "ок бола" га "калпок" борми. На техника на уйин бор... Косимовни "пул ювиш" идиши
+2   
16 авг 18:44:51
Д И Н А М О жон
2-0 ютамиз
+1   
16 авг 21:32:25
????????UZB????????
Косимов ОКМК дан кетса хам буларкан энди.Бу уйиндан кейин мухлисларни хафсаласи пир булди.Резултат 0.
+1   
16 авг 21:06:21
Manchester City Championes
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Асабийлашманг. Барчаси яхши бўлади!
Йук хаммаси жойида настроени 100. Насиб булса хаммаси олдинда. Сог булинг ОГМКда кегинги уйинларида омад.
+1   
16 авг 21:00:22
Бахтиёр Ашуров
Manchester City Championes фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Утган сафар утиб булди бугунги сафар аник ва тиник дедимку кандай маззами.
Асабийлашманг. Барчаси яхши бўлади!
+1   
16 авг 20:50:15
Y@Go_6060
Динамо только победа
+1   
16 авг 19:17:29
®
Навбахор Нефтчи " дахшат" енаяпти
   
16 авг 21:42:33
Realcha
Admin adashmang.
3-o‘ringamas, 2-o‘ringa ko‘tarildi
championat.asia
Яндекс.Метрика