UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  0 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  4 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  13 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров йиғин ва Осиё кубоги саралаш босқичига тайёргарлик хусусида фикр билдирди.

"Осиё Кубоги саралаш босқичига йил давомида тайёргарлик жараёнини олиб бормоқдамиз. Ҳозирги йиғинимиз олдимизга қўйган жиддий мақсадларни амалга ошириш учун қилинмоқда. Йигитларнинг ҳолати ҳам, кайфияти ҳам аъло даражада. Уларнинг кўпчилиги клубларида асосий ўйинчига айланиб боряпти. Бу қувонарли ҳолат. 

Йигитлар йиғинга МТЖдан кейинги терма жамоада ўйнашларини ҳисобга олган ҳолда келишади. Шунинг учун уларнинг кайфияти юқори. Улар МТЖда ўйнашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас. Авваламбор, ўз ўйинимизни шакллантиришимиз керак, кейин рақибни ўрганиш лозим. Фаластин анча вақтдан бери тайёрланяпти, яқинда Қирғиз Республикаси билан ҳам ўйнади. Рақиблар тўғрисида янги-янги маълумотларни тўплаяпмиз", – деди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, жамоа 30 август санасида У-23 Осиё Кубоги саралашида иштирок этиш учун Бишкекка йўл олади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари саралашда Шри-Ланка, Қирғиз Республикаси ва Фаластинга қарши баҳс юритади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика