ПСЖ Лига 1да "Марсель"ни мағлуб этди, Ферран Торрес гол урди

Aslanov Jasurbek
21 сен 2026, 01:56
Франция Лига 1сининг 2026/2027 йилги мавсуми 5-туридан ўрин олган "Марсель" ва "Пари Сен-Жермен" жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Жамоалар Марселдаги "Оранж Велодром" стадионида куч синашишди.

Баҳсни Франсуа Летексье бошқариб борди. Учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

66-дақиқада парижликлар ҳужумчиси Ферран Торрес ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. 72-дақиқада "Марсель" ярим ҳимоячиси Эйнджел Гомес яқин бурчакни аниқ нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди. 75-дақиқада ПСЖ ҳимоячиси Маркиньос жамоасининг иккинчи голини киритди. 77-дақиқада мезбонлар латерали Тимоти Веа қизил карточка олди.

“Марсель” - ПСЖ 1:2
Голлар: Гомес 72 - Ферран Торрес 66, Маркиньос 75.

ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Парижликлар ҳисобида бешта турдан сўнг саккиз очко бор. "Марсель" эса уч очко билан 17-поғонада жойлашган.



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›